Ссылки доступа

"Навоийазот" корхонаси ходими ўз иш жойида осилган ҳолда топилди


Навоий вилоятидаги "Навоийазот" корхонасида 701-цехнинг 38 ёшли апаратчик-муҳандиси осилган холда топилди. Корхонанинг ходимларига кўра, икки фарзанднинг отаси Б.Т. ўтган шанба куни салник набивкадан арқон ясаб завод ҳудудида ўзини осган.

Б.Т. нима учун ўз жонига қасд қилгани мавҳум бўлиб қолмоқда, вилоят прокуратураси бу холат бўйича тергов олиб бормоқда.

"Навоийазот" корхонасининг раҳбар ходимларидан бири ишчининг ўлими сабабини билмаслигини айтди:

"Асбест салник набивкадан арқон ясаб осган ўзини. Шанба куни бўлди-да бу, корхонада ўша куни одам кам. Нимагалигини ўзимиз ҳам билмай қолдик. Жуда ответственний бола эди. Ҳеч ким хафа қилмаган, хафа қилдириб қўядиган бола эмас, уйида иқтисодий аҳволи яхши. Тушунмай қолдик, тўғриси", - деди корхона раҳбарларидан бири.

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси мулозими "Навоийазот" корхонасида ишчи осилгани ҳолда топилгани юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув олиб бораётганини айтди.

Сўнгги икки ой очида коллеж ўқувчилари ва корхона ишчиларининг ўзини осгани билан боғлиқ ўндан ортиқ ҳолатни аниқланди.

Ўзбекистонда айниқса мактаб, коллеж ўқувчилари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда.

Ўтган уч ой давомида ана шундай ўнта воқеа ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўзини ўлдиради.

XS
SM
MD
LG