Ссылки доступа

Бишкек ҳокими 8 март марши ўтказилиши юзасидан изоҳ берди


Бишкек ҳокими Азиз Суракматов баёнот бериб шаҳар маъмурияти 8 март куни хотин-қизларга марш ўтказиш учун рухсат бермаган, фақат ташкилотчиларни қонунга асосан ҳаракат қилишларни айтиб, жамоат тартибини сақлаши борасида маълум қилди.

«Марш огоҳлантириш характерига эга эди. Огоҳлантиришда иккита масала: гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари бор эди. Маълумотномада гей-парад ва бошқа акциялар ҳақида гап йўқ эди. Улар марш ўтказди, биз жамоат тартибини таъминладик», - деди у “Озодлик”ка берган изоҳида.

Ташкилотчилар хабарномада кўрсатилган тадбирдан бошқа тадбир ўтказдиларрми, деган саволга, Суракматов шундай жавоб қайтарди:

- Огоҳлантиришда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги кўрсатилган эди. Намойишчилар колоннаси ўтаётганида асосан мана шу масалалар бор эди. Кўтариб чиқилган шиорлар, менинг фикримча, провокация бўлган. Намойишда бир неча киши бор эди, улар қандайдир плакатларни кўтариб олишган эди. Фикримча, бу провокация эди.

Суракматовнинг қўшимча қилишича, қонунларда митинглар ўтказиш борасида тушунчалар йўқ. «Биз рухсат бермадик. Ташкилотчиларнинг мурожаати огоҳлантириш характерига эга эди, биз митинглар вақтида тартибни сақладик. Таъкидлаб ўтаманки, хуқуқ тартибот идорлари, мэрия қонун доирасида ҳаракат қилдилар. Менинг фикримча, бугунги кунда Бишкек шаҳар мэрияси бирдан бир тўғри қарор қабул қилди», - дея хулоса қилади шаҳар хокими.

8 март куни Бишкекда хотин-қизлар ҳуқуқлари учун аёлларнинг йиллик марши бўлиб ўтди. Акциянинг айрим иштирокчилари ЛГБТ-ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи транспарант ва плакатларни кўтариб олишган эди, бу ўз навбатида шаҳарликларнинг ғазабини келтирди.

«Қирқ чоро» номи остида машҳур бўлган «Қирғиз чоролору» жамоат бирлашмаси 13 март куни Бишкек мэри Азиз Суракматов ва бошқа мансабдорлар 8 март маршига рухсат бергани учун уларнинг истеъфосини талаб қилинадиган митинг ўтказишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG