Ссылки доступа

Трамп девор қуриш учун яна 8,6 миллиард доллар сўрамоқда


Президент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада ноқонуний иммиграция ва наркотиклар контрабандасига қарши курашиш доирасида девор қуриш учун душанба куни Конгрессдан яна 8,6 миллиард доллар сўрайди.

Бу жорий ва ўтган молия йилида чегараларни қўриқлаш билан боғлиқ лойиҳаларга ажратилган маблағлар ҳажмидан олти баробар кўпдир. Ўтган йил Трампнинг бу борадаги талаби “шатдаун” – АҚШ давлат муассасалари фаолияти тўхтаб қолишига олиб келганди. Ўшанда бу жараён мамлакат тарихида энг узоқ 35 кун давом этган.

The Washington Post маълумотига кўра, Трамп девор қуриш бўйича лойиҳани молиялаштириш учун 5 миллиард долларни ички хавфсизлик вазирлиги ва 3,6 миллиард долларни мудофаа вазирлиги бюджетидан олмоқчи.

Демократлар эса девор қурилишига қарши бўлиб, уни кераксиз ва ақлга тўғри келмайдиган ҳолат деб ҳисоблашмоқда. Боз устига, улар Вакиллар палатасини назорат қилишади ва президент сўрови Конгресс томонидан маъқулланиши ҳақиқатдан узоқдир. Демократларнинг Конгрессдаги етакчилари Нэнси Пелоси ва Чак Шумер давлат раҳбарини янги қарама-қаршилик хавфидан огоҳлантиришган.

Девор қуриш мақсади Трампнинг 2016 йилдаги биринчи сайловолди кампаниясидан берган асосий ваъдаларидан бири эди. “Деворни тугатиш” шиори эса унинг 2020 йилги қайта сайланиш учун бошлаган кампаниясининг асосий шиорига айланди.

XS
SM
MD
LG