Ссылки доступа

Қирғизистон муфтияти жума маърузалари фақат қирғиз ва рус тилларида олиб борилишига рухсат берди


Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) мамлакат масжидларида хутбалар фақат қирғиз тилида, зарурат туғилган ҳолларда рус тилида ўқилиши юзасидан фатво чиқарди. Фатво 6 март куни муфтий Мақсатбек Токтомушев томонидан имзоланди.

Ҳужжатда таъкидланишича, жума маърузалари туб миллат бўлмаган аҳоли истиқомат қиладиган минтақаларда ҳам фақат қирғиз тилида олиб борилиши керак. Хутбадан ташқари бошқа ҳолатларда тил бўйича чекловлар йўқ.

Қирғизистон аҳолиси 6,2 млн кишидан иборат бўлиб шундан 73%ни қирғиз миллатига мансуб аҳоли ташкил қилади.

Қирғиз тили давлат тили ҳисобланади, рус тили расмий тил дея эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG