Ссылки доступа

Туркманистон давлат тузилмаларидаги ходимлар “миллати бўйича” навбатдаги қисқартишлардан хавфсирамоқда


Савдо ва транспорт соҳаси бўйича давлат ташкилотларида ходимларнинг мансаби ва миллати қайд қилинган рўйхат тайёрланмоқда.

Ашхободдаги “Озодлик” мухбирининг 11 март куни хабар беришича, янги талаблар Ашхобод шаҳар Савдо бошқармаси, Давлат савдо компанияси, шунингдек Давлат савдо назорат хизматига тааллуқлидир. “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган корхона ходимларининг сўзларига қараганда, кўпчилик янги жорий қилинаётган тартибдан ўтган ҳафтада хабардор бўлишган.

"Бу ташкилотларда ходимларнинг мансаби ва миллати кўрсатилган рўйхатини зудлик билан тайёрлаб беришлари талаб қилинди", - дея хабар беради “Озодлик” мухбири. Унинг айтишича, айни дамда давлат корхоналарининг ходимлари, жумладан этник камчилик вакиллари айрим давлат сектори муассасаларининг қайта ташкил қилиниши ва қўшилиши туфайли штат қисқартишларидан ташвишга тушиб қолишган.

Туркманистон хукумати мамлакат вазирликлари ва муассасалари, жумладан савдо ва транспорт соҳаси қайта ташкиллаштирилиши юзасидан январ ойи сўнггида маълум қилган эди. Ашхободдаги “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган давлат корхоналари ходимларининг сўзларига қараганда, айни дамда давлат тузилмалари қайта ташкиллаштирилиши муносабати билан штатлар қисқартирилиши кутилмоқда.

"Одамлар штат қисқартилишидан хавотирга тушиб қолган, чунки миллатига қараб штат қисқартиришлар бўлиши мумкин", -дея хабар беради “Озодлик” мухбири. Унинг сўзларига қараганда, давлат тузилмаларида оммавий равишда, жумладан миллий камчилик вакилларининг штат қисқартишлари аввал ҳам бўлган.

Туркманистонда истиқомат қилувчи этник камчилик гуруҳлари вакилларининг аниқ сони ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмайди.

XS
SM
MD
LG