Ссылки доступа

Тожикистонда Google'га солиқ жорий қилинмоқчи


Тожикистон фуқароларига электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар солиқ тўлаши керак. Тез орада ҳукуматга тақдим қилиниши керак бўлган қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчиларнинг фикри шундай.

Қонун лойиҳаси тасдиқланадиган бўлса, у ҳолда Тожикистон ҳудудларида электрон контентни сотувчилар, жумладан Google мамлакат солиқ идорасига ҳисоботларни тақдим қилишларива ҚҚС тўлашлари керак бўлади.

Тожикистон Солиқ қўмитаси вакили Завқибек Шодиённинг 11 март куни журналистларга маълум қилишича, қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва айни дамда тегишли давлат идоралари билан маслаҳатлашув жараёнидан ўтмоқда, шундан сўнг кўриб чиқиш учун ҳукуматга юборилади.

XS
SM
MD
LG