Ссылки доступа

Туркман полицияси жамоат жойларни видеога олаётганларни ушламоқда


Дашўғиз ва Туркманобод бозорларида жамоат жойларини фото ва видеога олган харидорлар ушланмоқда. Шундай ҳодисалардан бири Дашўғиздаги йирик бозорлардан бирида юз берди.

"Ходимлар ўз телефони орқали видеога ёки расмга олган йигитни менинг кўз ўнгимда қўлларини қайириб олиб кетишди. Йигит эътироз билдирганига қарамай, улар уни ҳудуддан ташқарига олиб чиқишди-да, машинага ўтқазишиб, олиб кетишди. Йигит нималарни телефони орқали суратга олгани ҳақида бирор нарса дейиш қийин, аммо бу ҳодиса мевалар турган пештахта олдида юз берди, менимча йигит ажойиб сурат олмоқчи бўлган", - дея хабар беради ҳодиса гувоҳи бўлган «Озодлик»нинг минтақадаги мухбири.

«Озодлик» мухбирларининг хабар қилишларича, бу каби "қўрқинчли ҳаракатлар" тез-тез учраб туради. Уларнинг фикрича, бу хавфсизлик хизмати ходимларининг «Озодлик» ва бошқа сайтларга Туркманистондан фото ва видео жўнатаётган одамларни қидириши билан боғлиқ.

"Мен тез-тез суратга туширганлар ёки кимнингдир телефонидан Туркманистон обрўсини тўкувчи суратлар чиқиб қолганларнинг ушланиши ҳақидаги хабарларни эшитиб қоламан. Бу гал эса ҳодиса менинг кўз ўнгимда юз берди", дея хабар беради «Озодлик» мухбири.

Бугунги кунда полиция ходимларини мамлакатнинг ҳамма бозорларида учратиш мумкин. Полиция, шунингдек хавфсизлик хизмати ходимлари нархлар устидан кузатув олиб боришади.

Жамоат жойларида фото ва видеога олган фуқароларнинг ушланиши куни кеча Дашўғиз вилоятида юз берди. «Gök bazar» яқинида ва унинг атрофида телефони орқали суратга тушираётганлар тўхтатилмоқда», - дея 13 март куни хабар берди «Озодлик»нинг Дашўғиздаги мухбири.

XS
SM
MD
LG