Ссылки доступа

Қашқадарёда 91 ёшли аёлга биринчи марта туғилгани тўғрисидаги гувоҳнома берилди


Қашқадарёда 91 ёшли аёлга биринчи марта туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди.

ЎзАнинг 14 март куни хабар беришича, Давлат хизматлари агентлиги ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Керайет қишлоғида хонадонма-хонадон юриб, ҳужжатлаорга оид муаммоларни ўрганаётганларида 91 ёшли Ражаб момонинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ эканини аниқлаганлар.

“Марказ ходимларининг кўмаги билан 1928 йилда дунёга келган Ражаб Раҳматовага туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзуви тикланиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.Онахонга шу асосда фуқаролик паспорти расмийлаштирилди”, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг февраль ойида ҳам Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида шунга ўхшаш воқеа бўлган эди.

Давлат хизматлари агентлиги ходимлари Тахиатош туманининг Туркманистон билан чегарадош “Шатираук” аҳоли яшаш пунктида туғилганидан 16 йил ўтгач, икки фуқарога туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берган.

XS
SM
MD
LG