Ссылки доступа

Тожикистонлик полвон Умед Ҳасанбековни допинг учун жазолашди


Умед Хасанбеков
Умед Хасанбеков

Халқаро самбо федерацияси (FIAS) тожикистонлик спортчи Умед Ҳасанбековни допингдан фойдаланганлиги учун 2023 йил февралгача халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлаштирди. Бу ҳақда FIASнинг расмий сайти хабар бермоқда .

Халқаро самбо федерациясининг ахборотига кўра, тожикистонлик полвон Халқаро антидопинг агентглиги (WADA) томонидан тақиқланган дориларни истеъмол қилган.

FIAS сайтида эълон қилинган рўйхатда 10 та мамлакатдан 19 нафар спортчининг исми бор. Россиялик (6 киши) ва қозоғистонлик (4 киши) полвонлар тақиқланган дориларни ҳаммадан кўра кўпроқ истеъмол қилишган. FIAS 2 йилдан 4 йилгача халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлаганлар орасида АҚШ, Бельгия, Венесуэла, Парагвай, Сербия, Қирғизистон ва Мўғулистон спортчилари ҳам бор.

Тожикистонлик самбочи Умед Ҳасанбеков ўтган йил сентябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтган XVIII Ёзги Осиё ўйинларининг “кумуши”ни қўлга киритганди. 90 кг гача бўлган вазн тоифасида мусобақаларда қатнашган Умед Ҳасанбеков финалда ўзбекистонлик спортчи Камолиддин Холматовга ютқазган эди.

FIAS қарорига биноан, Умед Ҳасанбеков Ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медалидан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил декабрда Бирлашган кураш дунёси ( UWW ) эркин кураш бўйича Тожикстон терма жамоаси аъзоси Зелимхон Юсуповни Қатардаги Осиё чемпонатида допингдан фойдаланганлиги учун тўрт йилга мусобақаларда қатнашишдан четлаштирган эди.

XS
SM
MD
LG