Ссылки доступа

Қирғизистон молиявий полицияси «Супер-Инфо» газетасини текширмоқда


Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (молиявий полиция) «Супер-Инфо» газетасининг нашр текширилаётгани ва раҳбарият сўроққа чақирилгани тўғрисидаги хабари юзасидан изоҳ берди.

Хабарларга қараганда, 2019 йилнин гянварида фуқаролар молиявий полицияга мурожаат қилиб, “ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази” жамоат фонди ва айрим газеталарнинг ноқонуний фаолияти юзасидан шикоят қилишган. Хабар қилинишича, газеталарда ва сайтларда кўрсатилган ададлар ўртасида фарқ мавжудлиги аниқланган. Ариза асосида солиқ текшируви белгиланган.

Марказнинг асосий буюртмачиси сифатида «Компьютер пресс» - «Супер – Инфо» газетаси ОАЖи кўрилади. Молиявий полиция маълумотига кўра, айнан шу нашрнинг ададида катта фарқ бор.

11 март куни Давлат солиқ хизмати ходимлари «Супер-Инфо»да сайёр текширув ўтказди, аммо газетанинг ходимлари керакли ҳужжатларни тақдим қилишмади. Шу муносабат билан 13 март куни таҳририятга керакли ҳужжатларни тақдим қилишлари юзасидан ДСҚнинг қарори топширилди.

Молиявий полициянинг баёнотига қараганда, «Супер-Инфо» таҳририятининг ўзи “ташкилот ичидаги коррупция схемаларининг олиб ташланишидан” манфаатдор бўлиши керак эди.

Судга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча «Супер-Инфо» газетасининг директори Шаиста Шатманова сўроқ учун Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизматига чақирилганини маълум қилди. Нашр эгаси Қиличбек Султан “Озодлик”ка берган изоҳида газетани эгаллаб олишга уриниш бўлаётганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG