Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари биринчи навбатда можарога барҳам беришга келишиб олдилар


Баткенда Қирғизистон ва Тожикистон делегацияларининг чегарадаги вазиятни муҳокама қилишга бағишланган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

ҚР бош вазирининг ўринбосари Жениш Разақовнинг таъкидлашича, томонлар биринчи навбатдаги вазифа аҳоли ўртасидаги можароларни бартараф этиш кераклигини таъкидлашган. Шундан кейингина томонлар айланма йўл қуриш ва чегараларни аниқлаш масалаларни муҳокама қиладилар. Тожикистон делегациясига бош вазир ўинбосари Азим Иброҳим бошчилик қилмоқда. Музокаралар бугун давом эттирилади.

Учрашув Баткен туманининг Оқсой айил аймоқига қарашли Кўк тош қишлоғида бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можаро 13 март куни бошланди. Ҳар икки томондан жабрдийдалар бор.

Қирғизистон давлат чегара хизмати версиясига кўра, низони Тожикистоннинг Меҳнатобод қишлоғи аҳолиси бошлаган, улар чегара яқинида қирғиз томонидан Оқсой-Тамдиқ айланма йўли қурилишига қарши чиқишди.

Тожикистон чегара муассасаси баёнот бериб, можарони ер участкасини эгаллаб олишни мақсад қилган Қирғизистон фуқароси келтириб чиқарганини маълум қилди.

Тожикистон берган хабарга кўра, можаро вақтида ТРнинг икки фуқароси ҳалок бўлган.

15 март куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати Тожикистон билан чегарадаги вазиятни нисбатан барқарорлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG