Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун давлатдан субсидия олмоқчи бўлган шахс аҳоли бандлигини таъминлаш марказларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши шарт.
Бундан ташқари, бандлик марказлари томонидан тавсия қилинган шахсни ишга олган ва уни қайта тайёрлаш курсларига жўнатган иш берувчига сарфланган чиқимларини қоплаш учун 6 ой мобайнида ойига 810 минг сўмдан товон пули тўланади.
Белгиланган квотадан ташқари аҳолининг кам таъминланган тоифасига кирувчи шахсни ишга олган иш берувига 12 ой мобайнида ойига 405 минг сўмдан бериб борилади.
Енгил конструкциядаги теплица, бошоқ, кўчатлар ва суғориш мосламаларини сотиб олиш учун эса 608 минг сўмдан 2 миллион сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.