Ссылки доступа

Қирғизистон молиявий полицияси Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари мол-мулкини текширишда давом эттиради


Райимбек Матраимов
Райимбек Матраимов

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати(финпол) Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов мол-мулкини текширишда давом этади. Бу ҳақда молия полицияси матбуот хизмати хабар берди.

2018 йил 18 декабрда ўтказилган сарҳисоб матбуот анжуманида президент Сооронбай Жээнбеков томонидан айтилган маълумотлардан сўнг ушбу текширувлар олиб борилмоқда.

Ўшанда журналист аёл Эльнура Алканова Озодлик радиосидаги марҳум ҳамкасби Улан Эгизбаев билан ҳамкорликда Матраимовнинг мол-мулки бўйича журналистик суриштирув олиб боргани ҳақида айтганди. Президент эса ҳужжатларни кўриб чиқиш учун олишга ваъда берган.

Январь ойи охирида молия полицияси текширишларни бошлади. Бироқ ижтимоий тармоқларда текширувнинг холислиги ва одилона ўтказилишига шубҳа билан қаралди. Сабаби Райимбекнинг акаси Исламбек Матраимов молия полицияси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлайди. Бироқ идора бу борада ҳеч қандай аралашув бўлмаслигига ишонтирди. Молия полицияси Исламбек Матраимов текширув билан шуғулланаётган бўлимга умуман алоқаси бўлмаган бошқа бўлимни бошқариши айтилди.

XS
SM
MD
LG