Ссылки доступа

Душанбедаги “Султони Кабир” бозори эгасининг ўғли даҳшатли ЙТҲ туфайли 10 йилга қамалиши мумкин


Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари пойтахтдаги энг йирик бозорлардан бири бўлган “Султони Кабир” эгаси Аваз Кабировнинг ўғли Кабир Кабировга нисбатан жиноий иш қўзғади.

Кабир Кабиров йўл ҳаракати қоидаларини(ТР ЖК 212-м. 3-б.) бузганликда айбланмоқда. Ушбу моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган. Кабиров бошқарган автомашина билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмганди.

23 март куни тунда Кабир Кабиров “Лексус-450” автомобили рулида ўтириб, пойтахт марказидаги Рудакий кўчасидан кетаётганда автоҳалокатга учради. Оқибатда икки ёш йўловчи қурбон бўлган. Кабир Кабировнинг ўзи ва учинчи йўловчи Убайдуллоев Саидвали Умаралиевич турли жароҳатлар билан “Истиқлол” шифохонасига ётқизилган. Ҳозир улар жонлантириш бўлимида.

19 ёшли Кабир Кабиров Тожик миллий университетининг халқаро муносабатлар факультети I босқич талабаси.

ИИВнинг Душанбе шаҳри бўйича бошқармаси томонидан 24 март куни тарқатилган хабарга кўра, Кабиров ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириб юборган. Натижада автомобиль бошқарувини йўқотиб, аввал йўл бўйидаги бетон тўсиққа, сўнгра симёғочга бориб урилган.

Автоҳалокат тожик парламенти яқинида қурилаётган Алоқа хизмати биноси қаршисида рўй берган. “ЙТҲ оқибатида 19 ёшли Саидов Саиджаффар Бахтиёрович ва Саҳобиддинзода Некзод Мисриддин вафот этган”, - дейилади ИИВБ хабарида.

XS
SM
MD
LG