Ссылки доступа

Қозоғистон президенти ўзининг илк расмий ташрифини Россияга амалга оширади


Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Токаев 3 апрель куни расмий ташриф билан Россияга боради. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Оқўрда матбуот хизматидан қайд этилишича, Токаев сафари “дастурининг асосий пункти” Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боришдан иборатдир.

Икки давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро мавзулар жой олган, дейилади хабарда.

Ташриф якунида иккитомонлама ҳужжатлар имзолиниши режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG