Ссылки доступа

Ўзбекистонда кўчмас мулкни ижарага бериш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 10 тадан 2 тага тушди


Кўчмас мулкни ижарага бериш учун бундан буён иккита ҳужжат тақдим этиш кифоя. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раис ўринбосари Баҳодир Туробов қўмита биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

“Авваллари кўчмас мулкни ижарага беришда 10 дан ортиқ ҳужжат талаб қилинар эди. Ҳозирги кунда эса ижара шартномаси ва ижара берувчининг паспорт нусхаси талаб этилади ва солиқ хизмати учун тўлов ёки давлат божи ундирилмайди”, дея иқтибос келтиради маҳаллий нашрлар Б. Туробов сўзларидан.

Қўмита мулозимига кўра, эндиликда ижара берувчи жисмоний шахс томонидан давлат солиқ хизмати органига кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш ҳам талаб этилмайди.

XS
SM
MD
LG