Ссылки доступа

Боткен воқеалари фаҳрийлари Жениш Разаковни “ўз мамлакатининг ватанпарвари” деб аташди


Жениш Разаков.
Жениш Разаков.

Боткен воқеалари фаҳрийлари бош вазир ўринбосари Жениш Разаковни “Тожикистон махсус хизматларининг айғоқчиси” деб лой чоплайверишни тўхтатиш талаби билан чиқишди. Бу ҳақда «Озодлик»ка «Республика фаҳрийлари – Боткен жангчилари кенгаши» раиси Канат Бакалов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматчилар аксинча, Жениш Разаковни ўз мамлакатининг ватанпарвари сифатида билишади. У минтақадаги чегара билан боғлиқ барча муаммоларни билади, бу ерни ипидан игнасигача ўрганган. Разаков у ерда юзага келаётган муаммоларни ечиш устида муттасил ишламоқда. Ўз вақтида у губернатор лавозимини эгаллаган, милицияда ишлаган. Биз ўйлаймизки, қандайдир кучлар уни қоралаш билан шуғулланмоқда, чунки улар унинг бу лавозимда ишлашини хохламаяпти. Афтидан, чегара муаммоларни тушунмайдиган ва бу масаланинг барча нозик томонларини билмайдиган кишининг унинг ўрнига келиши кимгадир фойдали. Агар у ҳақиқатда жосус бўлганида, у ҳолда Боткен вилоятининг кўплаб ерлари Тожикитстонга аллақачон ўтиб бўларди», - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 20 март куни Жогорку Кенеш мажлисида парламент ҳукуматнинг қирғиз-тожик чегарасидаги вазият бўйича музокаралар якуни хусусидаги ахборотини эшитаётган пайтда депутатлар тожик ОАВнинг “Разаков Тожикистон махсус хизматларининг агенти” деб ёзган мақолаларини текширишни талаб қилишган. Ўз навбатида Қирғизистон миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси мазкур ахборот юзасидан текширув бошланганини хабар қилди.

Жениш Разаковнинг ўзи бу миш-мишларни унинг мансаби ўсишини кўролмайдиган кишилар тарқатмоқда, деб баҳолади.

XS
SM
MD
LG