Ссылки доступа

Брюсселда Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат масаласи муҳокама этилади


Брюсселда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кураш масаласи муҳокама этилади.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 1 апрелдан 3 апрелгача ўтадиган “Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда” мавзусидаги мунозара форумида Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева раҳбарлигидаги делегация иштирок этади.

Делегация таркиби Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекистон ипаги” уюшмалари ва Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарларидан иборат

Форум Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, Ўзбекистон, АҚШ ва Швейцария элчихоналари томонидан уюштирилди.

Тадбирда Европа комиссияси, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари, иштирок этади.

«Ҳукумат делегацияси Касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси бош котиби Шаран Барроу, “Human Rights Watch” халқаро ноҳукумат ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар вакиллари билан ҳам музокаралар олиб боради», дейилади хабарда.

25 март куни АҚШ ўзбек пахтасига жорий этилган тақиқни бекор қилган эди. Cotton Campaign халқаро коалицияси 2010 йили Ўзбекистонда етиштирилган пахтага бойкот эълон қилиш тадбирини бошлаган эди. Бунга Ўзбекистонда болалар ва катталар пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани асосий сабаб бўлган. Бойкотга Nike, Zara, GAP, Levi"s, H&M, UNIQLO ва бошқа жаҳонга машҳур брендлар қўшилган эди.

Февралда Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева халқаро ташкилотлар томонидан ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни тўхтатиш масаласида музокаралар олиб бориш учун АҚШга борган ҳамда Cotton Campaign вакиллари билан учрашган.

XS
SM
MD
LG