Ссылки доступа

Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси шоир Зафар Сўфини сафларидан чиқарди


Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси шоир, «Озодагон» медиа-холдинги асосчиси Зафар Сўфини «уюшма фаолиятидан узоқлашиб қолгани ва қарашлари жамоатчилик мавқеига мос келмагани боис» ўз сафларидан чиқарди. Шоир “бу фожиа эмаслигини, аммо бу адолатсизлик эканлиги” юзасидан баёнот берди.

«Бир неча аъзонинг уюшма сафларидан чиқарилишига, уларнинг уюшма фаолиятидан узоқлашгани, уюшма билан алоқа ўрнатмагани, уюшмага ҳисобот бермаётгани, ватандан узоқда экани ва уюшма низоми талабларини бажармаётгани сабаб бўлди», - дея баёнот берди Тожикистон ёзувчилар уюшмаси раиси Низом Қосим Радио Озодига берган интервьюсида.

Зафар Сўфи сўнгги йилларда Қирғизистон ва Россияда истиқомат қилган, кейинроқ эса Европадаги мамлакатларнинг биридан бошпана олган эди. 55 ёшли шоирнинг баёнот бериб, ўз қарашлари учун ижодий уюшма сафларидан чиқарилишини ўзи учун фахр эканини таъкидлайди ва келажакда одамлар унинг ҳақлигини англаб етишига ишонишини айтади.

Сўнгги йилларда Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси сафларидан ўнлаб аъзолар чиқарилди, аммо бир неча китоблар муаллифи, шоир, газета ва янгиликлар агентлиги асосчисининг жамоат қарашларига мос келмайдиган фикрлари учун уюшма сафларидан чиқарилиши биринчи бор юз берди.

XS
SM
MD
LG