Ссылки доступа

Бишкекда махсус хизмат ходимлари «Клооп» журналистини сўроқ қилди


«Клооп» журналисти Анна Капушенко МХДҚда бўлиб ўтган сўроқдан чиқди. Бу ҳақда “Озодликнинг қирғиз хизматига нашр бош муҳаррири Эльдияр Ариқбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, махсус хизмат биносида Капушенко 8 соатдан кўпроқ бўлди. «Бизнинг тушунишимизча, унга бирор бир айб қўйилмаган, у гувоҳ мақомида турибди. Бошқа маълумотлардан бехабармиз. У билан учрашишимиз керак», - дея таъкидлади Ариқбаев.

Унинг таъкидлашича, Капушенконинг сўроққа тутилиши унинг жамоатчилик фаолияти билан боғлиқ – муҳарррият ишидан ташқари у тендерда мағлуб бўлган компания ёки шахслар томонидан берилган шикоятларни жамоатчилик асосида ўрганувчи комиссияда ҳам фаолият юритади. Мазкур комиссия қарори тавсия характерига эга.

Бундан аввалроқ «Клооп» 1 апрел куни Анна Капушенконинг хонадонида Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ходимлари томонидан тинтув ўтказилгани ҳақида хабар берган эди. «Бу тахминан эрталабки 8ларда юз берди. Тинтувнинг катта қисми адвокатнинг иштирокисиз бўлиб ўтди. Анна терговчилардан юристи келишини кутиш лозимлигини сўраган бўлишига қарамай, МХДҚ ходимлари кутишмади ва тергов ҳаракатларини бошлаб юборишди», - дея хабар берди нашр.

XS
SM
MD
LG