Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати сайлов натижалари ҳақида маълумот бермади


Туркманистон марказий сайлов комиссияси 31 март куни республика парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтганини эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда 90 фоиздан кўп сайловчи овоз берди.

«Настоящее Время» телеканалининг таъкидлашича, бу кўрсаткич Туркманистон учун жуда ҳам пастдир. Чунки, Гурбангули Бердимуҳаммедов учинчи муддатга қайта сайланган 2017 йилги президентлик сайловларида, МСК томонидан эълон қилинган ахборотга кўра, 97 фоиз сайловчи иштирок этган эди.

Сайлов натижалари ҳақида ҳукумат бошқа маълумот бермади ва яқин ораларда эълон қилишга ваъда берди.

Туркманистондаги сайловлар мониторинги билан фақат маҳаллий кузатувчилар шуғулланди. МСКнинг баёнот беришича, сайловлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос ўтказилди. Вилоятлар ва Ашхободдаги сайлов участкаларига кузатув камералари ўрнатилди. Марказий сайлов комиссияси сайтида овоз бериш жараёнларини онлайн-режимда кузатиш имконияти яратилди.

XS
SM
MD
LG