Ссылки доступа

Жазоир президенти Бутефлика оммавий норозиликлардан сўнг истеъфога чиқди


Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика бир неча ҳафтадан бери давом этаётган норозиликлардан сўнг сешанба куни истеъфога чиқди.

Бу ҳақда Жазоир давлат агентлиги маълум қилди. Жазоир армияси Бош штаби бошлиғи Аҳмад Гаед Салаҳ президентнинг мансабидан четлаштириш масаласида зудлик билан чора тадбирлар кўриш кераклиги борасида чақириқ билан чиққанидан сўнг Бутефликанинг истеъфога чиққани борасида хабар пайдо бўлди.

Бундан аввал Бутефлика ўзининг тўртинчи муддат ваколатлари якунланадиган 28 апрелда истеъфога чиқиши борасида берилган баёнот ҳарбийларни қониқтирмади. Улар зудлик билан президент кетишини талаб қилди.

Жазоир конституциясига кўра, Бутефлика истеъфога чиқиши муносабати билан мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари вазифасини парламент юқори палатаси спикери Абделқодир Бенсалах бажариб туради. Президентлик сайловлари 90 кун мобайнида ўтказилиши керак.

Давлат раҳбари лавозимидан истеъфога чиқиш борасидаги қарорни Бутефлика бир ойдан бери мамлакатда давом этаётган оммавий норозиликлар шароитида қабул қилди.

Намойишлар Жазоирнинг инсультни бошдан кечирган ва деярли оммага кўриниш бермаётган 82 ёшли етакчиси бешинчи мудатга ўз номзодини кўрсатганидан сўнг бошланиб кетди. Оммавий норозиликлардан сўнг Бутефликка қайта сайланиш режасидан воз кечди ва апрелда бўлиб ўтиши керак бўлган сайловларни кейинга қолдирди. Норозиликлар давом эттаверди. 30 март, шанба куни юз минглаб фаоллар яна президент истеъфосини талаб қилиб Жазоир кўчаларига чиқди.

Жазоир мустақиллиги учун кураш иштирокчиси ва ташқи ишлар вазири бўлган Бутефлика –1999 йилдан бери мамлакатни бошқариб келади.

XS
SM
MD
LG