Ссылки доступа

Нью-Йорк, Москва ва Душанбе. Тожикистонлик уч таксичи ҳақидаги фильм премьераси


Журналист Мўмин Шакиров тожикистонлик уч таксичининг автомобилларига видеокамералар ўрнатиб, улар ҳақида фильм суратга олди. Қандай фильм яратилганини – "Настоящее Время" телеканалида томоша қилинг.

СССР тарқаб кетганидан сўнг ва фуқаролар уруши туфайли Тожикистон фуқаролари собиқ совет маконида кўчманчи миллатга айланди. Мамлакатдан икки миллиондан ортиқ мигрант чиқиб кетди, уларнинг кўпчилиги Россияда яшамоқда ва ишламоқда.

Журналист Мўмин Шакиров уч нафар таксичининг автомобилига видеокамералар ўрнатиб, улар ҳақида фильм суратга олди. Шу тариқа Жим Жармушнинг «Ердаги тун» ва Жафар Панахининг "Такси" сига ўхшаш фильм яратилди.

58 ёшли Раҳмат Ҳайдаров 90-йилларда ўз бизнесидан айрилади, пул топиш мақсадида Москвага йўл олади. Душанбеда унинг рафиқаси, болалари ва набиралари бор – йигирма йилдан ошибдики у оиласига пул жўнатиб туради.

Умед Рустамов АҚШга кетган. Келганидан сўнг Нью-Йоркда тил курсларини битириб, сиёсий бошпана сўради. Ҳозир у Бруклин коллежида ўқимоқда. Кундузи - ўқиш, тунда – иш. Туну кун грин-карт олиш умидида яшайди.

44 ёшли Толиб Бахранов Душанбеда қолган. Унинг ҳаёти - хотини ва уч фарзанди ҳақида қайғуришдан иборат. Отасининг ўлимидан кейин Толиб оиланинг каттасига айланди, эндиликда у сингиллари ва укалари учун маънавий жиҳатдан маъсул бўлди.

Фильм «Озодлик» радиосининг рус хизмати томонидан "Настоящее Время" телеканали кўмагида яратилди.

Реальный монолог: Мумин Шакиров
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:17 0:00

Мўмин Шакировнинг фильмини "Настоящее Время"нинг сайтида Москва вақти билан 2 апрель соат 22.00дан 4 апрель 22.00га қадар томоша қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG