Ссылки доступа

Ўзбекистон консуллиги Кореяда оғир аҳволда бўлиб турган муҳожирга ёрдам беради (видео)


Корея Республикасидаги клиникалардан бирида 2018-йил июл ойидан буён кома ҳолатида ётган Ўзбекистон фуқароси Абрам Ниязовга амалий ёрдам кўрсатиш масаласини Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими назорат остида ушлаб турганини маълум қилди.

Дипломатик ваколатхона вакиллари бемордан мунтазам равишда хабар олиб, унинг акаси Азизжон Оқилов, касалхонанинг тиббий ва маъмурий ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, дейилади расмий хабарда.

Ҳозирги пайтда Абрам Ниязовга даволаниши билан боғлиқ барча тиббий ҳаражатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб оьтамиз, аввалроқ Абрам Ниязов Жанубий Кореядаги заводлардан бирида кимёвий модда билан заҳарланиб, кейинчалик кома ҳолатига тушгани ҳақида хабар берилган. У Кореяда 10 ойдан бери оғир аҳволда бўлиб турибди.

XS
SM
MD
LG