Ссылки доступа

Москвада аёлларни ўлдириб, мурдалар билан жинсий алоқа қилган ўзбекистонлик маньяк бир умрга қамалди


Москва шаҳар суди 46 ёшли ўзбекистонлик Бахтиёр Матёқубовни Москвада ва Москва вилоятида аёлларни ўлдириб, мурдалар билан жинсий алоқа қилганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Хабарда айтилишича, Матёқубов судда фақат Россияда содир этган бешта қотилликни бўйнига олди ва ҳукмдан рози эканини билдирди.

2014 йилда қамоқдан чиққан Матёқубов Москвада яшай бошлаган. 2015 йилнинг январидан апрелигача Москва ва Москва вилоятида қатор аёлларни пичоқлаб, уларнинг жасадлари билан жинсий алоқа қилган.

Тергов қўмитаси хабарида “Узоқ вақт Матёқубов тергов органларидан яшириниб юришга муваффақ бўлган. Тергов уни мобил телефонини ўрганиш, барча қилган ҳаракатларини қадамма қадам қайта тиклаш, уларни жиноят содир этилган жой билан қиёслаш оқибатида аниқлади. Унинг яшаётган манзили маълум бўлиб, тинтув қилинганида, терговчи иккита ўлдирилган аёлнинг қони бўлган кўйлакни топган”, - деб айтилади.

“Психологик-сексологик -психиатрик экспертиза хулосасига қараганда, айбланувчида ҳиссий-руҳий парокандалик, жаҳлдорлик, аёлларга нисбатан шахсий адоват ва ўч олишга мойиллик кабилар аниқланди”, - дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Бахтиёр Матёқубов Россия сўрови билан 2017 йилнинг декабрида Киевда қўлга олинган ва Москвага экстрадиция қилинган. У тергов изоляторида сақланаётган пайтда насроний динини қабул қилган.

Матёқубовнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда. У Тошкентда содир этган жиноятлари учун судланади.

Бундан аввал Украина суди 46 ёшли Бахтиёр Матёқубовни умрбод қамоққа маҳкум этган эди.

XS
SM
MD
LG