Ссылки доступа

30 одамга иш берган чорвадор фермерни ҳокимият синдирди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- 30 одамга иш берган чорвадор фермерни ҳокимият синдирди. Чорвачиликка ихтисослаштирилган “Тўлқин Данғара Равнақи” фермер хўжалигининг 37,5 гектар ери¸ "100 гектардан кам"¸ деган асосда бошқа фермерга қўшиб берилди. Фермер хўжалиги раҳбари 69 яшар Муроджон Мамадалиевнинг Озодликка айтишича¸ бунинг ортидан даласи ва пишлоқ ишлаб чиқариш цехидаги 30 нафар одам ишсиз қолган¸ Германиядан келтириб, 160 бошга етказган зотли моллари тақдири хавф остида қолган. (ўзбек тилида видео)

- Дайди итлар учун янги "Ҳаёт". (ўзбек тилида видео)

- Қирғиз-қозоқ чегарасида юк машиналарининг турнақатор навбати пайдо бўлди. Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги “Ак-Тилек” назорат-ўтказиш пунктида бир неча кундан бери 300га яқин юк машинаси қўшни давлатга ўтолмай, навбатда турибди. Ҳайдовчиларга кўра, бунга Қозоғистон томонининг кучайтирилган тартибдаги текшируви сабаб бўлган. (ўзбек тилида видео)

- Эронда тошқин хавфи туфайли 70 қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинади. Теҳрон тошқин хавфи важидан 70 та қишлоқ аҳолиси кўчирилишини эълон қилди. Охирги ҳафталарда Эрон бўйлаб табиий офат 47 киши умрига зомин бўлган. (ўзбек тилида видео)

- Туркия мухолифати Анқарадаги сайловда ғалаба қозонди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон етакчилигидаги "Адолат ва тараққиёт партияси" 31 март куни ўтказилган маҳаллий сайловда мамлакат бўйлаб умумий ҳисобда ғолиб бўлган эса-да, қатор йирик шаҳарларда ғалабани қўлдан бой берди. (ўзбек тилида видео)

- Украина сайлови: Зеленский олдинда. Украинада 31 март куни бўлиб ўтган президент сайловида шоумен Владимир Зеленский олдинда бормоқда. Экзит-полл натижаларига кўра, у 30 фоиздан кўпроқ овоз олган.(ўзбек тилида видео)

- Тўшакка михланган, фарзандсиз 100 яшар момонинг имтиёзлари берилмаётир. Жиззахнинг Бахмал туманида яшаётган 100 яшар Шарофат Исаева ҳақида Озодлик хабар берганидан 1 кун ўтиб, унга ногиронлик аравачасини беришди. 1-гуруҳ ногирони бўлган момо аравачани 10 йил кутди. Аммо, маълум бўлишича, у йиллардан буён қатор имтиёзларни олмай келаётир. (ўзбек тилида видео)

- Ëмғир ёғиб Самарқанд кўчаларини сув босди. (ўзбек тилида видео)

- Анора: Муҳожирликдаги ўзбекистонликлардан миннатдорман. Кумуш Раззоқованинг "Мен сени ҳеч кимга бермайман" қўшиғи ижроси билан ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида танилган доғистонлик Анора Озодлик меҳмони бўлди. Айни пайтда Россия эстрадасида ном қозониб бораётган Анора ўзи, оиласи ва Ўзбекистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида Озодликка айтиб берди.(ўзбек тилида видео)

- Кўзи ожиз Мадина мактаб орзусида.(ўзбек тилида видео)

- Биноси вайронага айланаётган Жумагул театрининг аҳволи қандай. ҚРнинг Жумагул туманидаги Қалиқ Акиев номли мусиқалитеатр биносининг аҳволига маймунлар йиғламоқда. Бино қулаб тушишидан ташвишланаётган ижодий жамоа битта хонада ишлашга мажбур. (Директ видеоси)

- Жанара: Қишда - Дубайда, ёзда - Қирғизистонда. Тадбиркор Жанара Борончуева Дубайда сайёҳларга хонадонини ижарага беради. У инглиз тилини ўрганиш мақсадида келган эди, аммо унга шаҳар ёқиб қолди ва бу ерда кўпроқ қолишга қарор қилди. Қишда у Дубайдаги хонадонини сайёҳларга ижарага беради, ёзда Қирғизистонда яшайди. (Директ видеоси)

- "Нонсенс ва карахтлик". Ҳуқуқ ҳимоячиси Настоящее Время журналисти судида. Ҳуқуқий медиа-марказ директори Диана Окремова журналист Светлана Глушкова ишини кўриб чиққан судни "цирк"дея атади ва журналистни ҳимояси йўлида тақдим қилинган бирорта далил инобатга олинмаганини таъкидлади. (видео)

- "Таксистлар". Мўмин Шакиров фильми. Автомобил рулини бошқариш орқали ҳаёт кечириш учун пул топаётган Душанбеда туғилган уч кишининг тақдири ҳақидаги фильм. Улардан икки нафари мигрант, бири Москвада, иккинчиси эса Нью-Йоркда такси ҳайдайди, фильмнинг учинчи қаҳрамони эса она юртида таксичилик қилади. (видео)

- Ҳужжатлар қабули: Чимкентдаги навбатлар . Чимкентда боласи учун 21 минг тенге миқдорида манзилли ижтимоий ёрдам олмоқчи бўлган кўп болали оналар соатлаб навбатда туришга мажбур. (ҚРдан видео)

- НАТОга 70 йил. Шу йиллар мобайнида ташкилот аъзолари сони 2,5 баробарга ошди. НАТОга аъзо мамлакатлар армиясидан фақат биттаси (сони бўйича) жаҳон Топ-10лигига киради(Инфографика)

- Аутизм касалигига чалинган болалар таълими: вариантлар борми? (Қозоғистондан видео)

- Туркиядаги ҳукмрон партия Истанбулда бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижалари устидан шикоят қилди (видео)

- Грузияда болаларни жинсий тарбияси ҳақида видеодарс муаллифи судга берилади. (Директ видеоси)

- Қозоғистон. «Нурлы жер» дастури. Одамлар ипотека орқали сотиб олган хонадонларига кира олмаяпти (видео)

- Осиё: Тожикистонда интернет – энг арзонми ёки энг қиммат. Тожикистонда амалдорлар баёнот бериб мамлакатдагиинтернет нархи дунёда энг арзон эканлигини айтишди ва унинг нархини оширишни таклиф қилдилар. Украиналиклар президент сайловида овоз берди. Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида 250 дан кўпроқ юк машинаси тўпланиб қолди (видео)

- Осиё 360: кўчманчиларнинг "Кок-бору" (“Кўпкари”) ўйини. "Кок-бору", ёки “кўпкари” – чавандозлар кураши, Осиё кўчманчи халқларининг миллий ўйини. Ўйин кўп йиллар муқаддам даштда пайдо бўлган, ўшанда чўпонлар ўз чорвасини ҳимоя қилиш мақсадида бўриларга қарши курашган эди. Кейинроқ бўрини эчкининг танасига алмаштиришди (видео)

- Хитой фуқоросига турмушга чиққан Мафтуна Холматова ватанига қайтарилди (видео - Ўзбекистон)

- Номзоднинг ҳаёти фотографияларда: Владимир Зеленский

- Фейсбукда ахлоқсиз ҳатти-харакатлар учун йўқ қилинган “деворлар “ сони кундан кунга ошмоқда ва 6000тага етди (Инфографика)

- Словакияда – биринчи президент-аёл (видео Настоящее время)

- Туркменистан: Зарисовки недели (фотогалерея)

- Туркманистон: Ҳафта эскизлари. (фотогалерея)

- Қирғизистоннинг Қайнар қишлоғида одамларнинг ўзи йўл қурмоқда (видео)

- «Қозоғистонда қулликда бўлган ўзбек муҳожири уйига қайтишга ёрдам сўрамоқда» (видео)

- «Бундай текширувлар бўлмаган». Қозоғистон билан чегарада яна узундан узун навбатлар (Қирғизистондан видео)

- Қозоғистон президенти лавозимига ким даъвогарлик қилиши мумкин? (видео)

- Ўзбекистонда балиқнинг электр токи билан овланиши туфайли сув ҳавзаларининг фаунаси ўлмоқда (видео)

- Афонистоннинг Хиротида сув тошқинлари (фотогалерея)

- Қрим ҳафтасининг энг ёрқин фотосуратлари (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG