Ссылки доступа

Қирғизистон Қозоғистон билан чегарада назорат кучайтирилишидан норози


ҚР Иқтисод вазирлиги чегарада юзага келган мураккаб вазият туфайли Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб, Евроосиё Иқтисодий комиссиясидан ҳайъат аъзоларини маслаҳатлашув учун чақириб олишни таклиф қилди.

«ҚР Молия вазирлигининг давлат даромадлари Қўмитаси маълумотларига қараганда чегарада қуйидаги ҳужжатлар текширилмоқда ва нусха олинмоқда: CMR (халқаро товар-транспорт юкхати), ТТН (товар-транспорт юкхати), инвойс ёки ҳисоб-фактура, транспорт воситасининг техпаспорти, чегарадан ўтиш талони. Бу каби ҳаракатлар яширин божхона назоратини англатади, бу ўз навбатида Иттифоқ меъёрларига мос эмас, шунингдек ЕОИИ Шартномасининг ЕОИИ ички бозорида товарларни эркин ҳаракатланишини кўзда тутувчи 25-моддаси қоидаларига хилофдир», - дейилади Иқтисод вазирлиги баёнотида.

Маълумотларга кўра, давлат чегарасининг Қирғизистон-Қозоғистон участкасида 19 мартдан бери халқ истеъмол моллари ортилган транспорт воситаларини текшириш кучайтирилган. Товар олиб кетаётган ҳар бир транспорт воситаси диққат билан текширилмоқда, бу эса ўз навбатида чегарадан ўтиш вақтини чўзмоқда.

«Юзага келган вазият туфайли Қирғизистон Қозоғистон томонидан кўрилаётган қўшимча назорат чораларини ЕвроосиёИқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши ва ЕОИИ ягона бозорининг фаолиятига асос бўлмиш - товарлар эркин ҳаракатларини чеклашини таъкидлайди. Шу билан бирга таъкидлаш керакки, бу каби чоралар Қирғизистон етказиб берувчилари учун молиявий муаммоларни келтириб чиқармоқда, шунингдек, товорларни етказиб бериш масаласида контрагентлар олдидаги мажбуриятларни бажармаслик каби оқибатларга сабаб бўлмоқда, бу ўз навбатида мамлакатда иқтисодий фаолликка салбий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади хабарда.

2 апрелдаги маълумотга кўра, «Ақтилек - Автодорожный» НЎПда 253 та катта юк автомобиллари тўпланиб қолган. Қозоғистон томонининг баёнотига қараганда, юк ташувчилар юкларни кўрикдан ўтказишни истамаганликлари туфайли Қирғизистон билан давлат чегарасида автотранспорт воситалари тўпланиб қолган.

XS
SM
MD
LG