Ссылки доступа

ОТБ Тожикистонга Интернет нархларини пасайтиришни тавсия қилмоқда


Осиё Тараққиёт банки (ADB) Тожикистонга Интернет нархларини пасайтиришни ва фуқароларни ундан фойдаланишларини яхшилашни тавсия қилди.

Монополияга қарши кураш муассасасининг фармойишига кўра, 27 мартдан бошлаб мобил операторлари 1 Мб интернет учун янги нарх белгилашлари керак – нархлар камида 5 дирам ($0,05) бўлиши лозим. Агар авваллари тожик операторларининг биргигабайт интернети 30-35 сомони ($3-$3,6) бўлган бўлса, эндиликда расмийлар 1 Гб ни 51 сомони ($5,3)га кўтармоқчи, ҚҚС ва акциз инобатга олинадиган бўлса нарх 63 сомони ($6,7)гача кўтарилади. Фармойиш ҳозирча кучга кирмади.

Мобиль компаниялари, жамоат ташкилотлари ва фуқоро фаоллари мобил интернет тарифларининг оширилиши бекор қилинишини талаб қилди. Бироқ аксилмонопол хизмати интеренет тарифларининг оширилиши муқаррар эканлигини айтиб келаётган тожик солиқчиларининг ёнини олди.

ОТБ 3 апрел куни янги Ҳисобот эълон қилди, унда мамлакатдаги иқтисодий вазият таҳлил қилинади ва вазиятни ўнглаш масаласида тавсия берилган. Асосий тавсиялар қаторида Интернет ва информацион технологияларни ривожлантириш ҳам бор.

Speedtest (маълумотлар узатишни текшириш мақсадида ишлаб чиқилган программа)гатаянилган ҳисоботда таъкидланишича, Тожикистон Интернет тезлиги бўйича энг ёмон давлатлар қаторига киритилган. Шу муносабат билан ОТБнинг Тожикистондаги доимий вакили Прадип Сриваставанинг таъкидлашича: «Тожикистон информацион технологиялар инфратузилмаларини мустаҳкамлаш, интернетни арзон қилиш ва яхшилаш, овоз ва маълумотларни бериш хизматига хусусий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар таълим даражасини ошириш орқали катта иқтисодий дивидент олади».

Турли манбаларнинг маълумотларига кўра, Тожикистонда интернетдан мамлакат аҳолисининг 15 фоизидан 40 фоизигача фойдаланади. Тожикистон Алоқа хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатда учмиллионга яқин Тармоқ фойдаланувчиси бор.

XS
SM
MD
LG