Ссылки доступа

Путин ва Токаевнинг қўшма баёноти: Россия ва Қозоғистон умумий тарихни «таҳқирлаш» ҳаракатларини қабул қилмайди


Қозоғистон Муваққат президенти Қасим-Жомарт Токаев ва Россия президенти Владимир Путин Кремлда 3 апрел куни бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг икки мамлакат муносабатларининг келажакдаги истиқболларига қаратилган қўшма баёнот қабул қилишди.

Ҳужжатда, Қозоғистон ва Россия "Иттифоқчилик муносабатларимизнинг асоси бўлган умумий тарихни, энг аввало Иккинчи жаҳон урушидаги тарихни сохталаштириш, қайта ёзиш ва “таҳқирлаш”га бўлган уринишларни қабул қила олмайди", дея таъкидланади.

Баёнотда таъкидланишича, томонлар “Бойқўнғир” мажмуаси бўйича, жумладан “Байтерек” ракета мажмуасини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишда ҳамкорликни давом эттираверади.

Кремл тарқатган маълумотга кўра, ташриф доирасида “Бойқўнғир” мажмуасини газ билан таъминлаш, Россия саноат ва савдо вазирлиги ва Қозоғистон саноат ва инфратузилмалар вазирликлари ўртасида “ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш соҳасида” қўшма ҳаракатлар дастури, шунингдек, Россия саноат ва савдо вазирлиги билан Қозоғистон рақамли тараққиёт, мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги ўртасида “ишлаб чиқариш ва илмий-техник соҳада” ҳамкорлик режасига оидкелишувлар имзоланди.

Токаевнинг Москвага ташрифи унинг 2019 йил 20 март куни президент сифатида қасамёд қабул қилганидан кейинги илк хорижий расмий ташрифи бўлди.

XS
SM
MD
LG