Ссылки доступа

Қирғизистон: Қозоғистон чегарасида битта юк машинасини текширишга бир соат сарфланмоқда


Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги Қозоғистон томонидан чегарада назорат режими кучайтирилганидан сўнг Қирғизистон юк машиналарининг тўпланиб қолганидан кейин Қозоғистон билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР Иқтисодиёт вазирлигининг савдо сиёсати бошқармаси раҳбари Аскат Беков маълум қилди.

Унинг айтишича, чегарада туриб қолган кўплаб автомобиллар халқ истеъмол молларини олиб кетмоқда, жумладан машиналарда Туркия ва Хитой маҳсулотлари бор.

«Туриб қолган юк машиналарининг 90 фоизидан ортиғи транзит юкларини олиб кетмоқда. Қозоғистон томонининг ҳайдовчиларнинг ўзлари қўрқишмоқда, ўзларикелмаяпти деган баёноти нотўғридир. У ерда машиналардаги юкларнинг ҳаммаси туширилмоқда. Битта юк машинасини текшириш учун бир соат кетмоқда, шу сабабли ҳам ушланиб қолмоқда. ЕОИИ Келишуви бўйича у ерда бу каби текширувлар бўлмаслиги керак. У ерда кўчма гуруҳ ишлаши, улар Қозоғистонга кираётган автомобилларни танлаб текширишлари лозим эди», — дейди Беков.

«Ақтилек – Автодорожный» НЎПда 200 дан ортиқ юк машиналари тўпланиб қолган. Текширув 19 мартдан кучайтирилди.

Март ойи сўнгида Қозоғистон Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари Қўмитаси баёнот бериб, Қирғизистон билан чегарада автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолишига “юк ташувчиларнинг кўрикдан ўтишни хоҳламаётгани” сабаб бўлганини маълум қилган эди.

3 апрел куни Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги Қозоғистон расмийларини таркибига Қирғизистон ва Қозоғистон билан бирга Россия, Арманистон ва Белорус кирган ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) тўғрисидаги Шартнома қоидаларини бузаётганликда айблаб чиқди. Баёнотда жумладан, ЕОИИ Шартномасининг ЕОИИ ички бозорида товарларни эркин ҳаракатланишини кўзда тутувчимоддаси бузилаётгани таъкидланади.

ҚР ТИВ матбуот хизматининг баёнотига қараганда, ҳозирча «Қирғизистон томонидан расман ҳеч нарса келиб тушмаган».

XS
SM
MD
LG