Ссылки доступа

Президент вертолёти бир кунда икки марта Туркманистон пойтахти устидан учиб ўтди


Ашхободдаги “Озодлик” мухбирларининг хабар қилишича, бир кеча кундузда Туркманистон пойтахти марказида истиқомат қилувчи аҳоли президент вертолёти камида икки марта шаҳар осмонидан учиб ўтганини кўришлари мумкин.

Президент вертолёти Ашхобод осмонидан бир неча бор учиб ўтди. Ашхободдаги “Озодлик” мухбирларининг хабар қилишича, бир кеча кундузда Туркманистон пойтахти марказида истиқомат қилувчи аҳоли президент вертолёти камида икки марта шаҳар осмонидан учиб ўтганини кўришлари мумкин.

"Кеча, ноодатий пайтда президент вертолёти бизнинг туман - "эски Мирами" устидан учиб ўтди, икки марта парвоз қилди. Бугун эса эрта тонгда полиция машиналари ҳовлиларни айланиб чиқди ва машиналарни тураргоҳларга тўплади. Бу жуда ғалати, чунки кундузлари ҳовлиларда машиналар кам бўлади", - дея таъкидлайди “Озодлик” мухбири.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов вертолётда сайр қилган ёки қилмаганини аниқлашнинг имкони бўлмади. Давлатга тегишли матбуот президентининг вертолётдаги сайрини мунтазам ёритиб келарди, аммо бу гал хабар бермади.

Давлатга тегишли мунтазам матбуотнинг хабарига кўра, вертолётда парвозлар вақтида Гурбангули Бердимуҳамедов одатда “шаҳарни ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш дастурларини ҳаётга татбиқ этилиши” билан танишади.

Хар гал Туркманистон президенти вертолётда сайр қилишидан аввалва кейин пойтахт кўчаларидан шаҳар аҳолисининг хусусий автотранспортлари эвакуация қилинади, кондиционерлар, телевизион антенналар олиб ташланади, шунингдек, аҳолига балконга ювилган кийимларини осишлари тақиқланади.

“Озодлик” радиоси ҳозирча президентнинг вертолётда пойтахт устидан сайри тафсилотларини олишга муваффақ бўлмади.

XS
SM
MD
LG