Ссылки доступа

Энергетиклар ишонтирмоқда: Тожикистонда электроэнергияни лимитлашга тез орада барҳам берилади


«Барки точик» энергохолдинги баёнот бериб, яқин орада электроэнергия берилишидаги лимитлар бекор қилинишини маълум қилди. Бу воқеа қачон юз бериши ошкор қилинмади.

«Барки точик»нинг матбуот котиби Нозиржон Ёдгорининг 2 апрел куни маълум қилишича, энергетиклар таъмирлаш -профилактика ишларини якунлашмоқда. «Ноқулай аҳволга солиб қўйганимиз учун аҳоли бизни кечиради, деган умиддамиз. Электр энергиясини узиб қўйиш таъмирлаш ишлари билан боғлиқ эди», - дея таъкидлади энергохолдинг расмий вакили.

Тожикистон минтақаларида электроэнергияни вақти-вақти билан ўчириб қўйиш феврал ойи сўнгида бошланди. Қишлоқ аҳолиси кундуз кунлари атиги бир неча соат электроэнергия олди.

"Нима учун тунда “чироқ” ўчирилади? Наҳотки «Барки точик» мутахассислари тунда ҳам таъмирлаш ишларини олиб боришади?» Одамлар тез-тез шу каби саволларни бера бошлади”, - дейди тожик журналисти Саидэхсон Жалолиён. Унинг айтишича, тожик энергетикларининг «тез орада электроэнергия беришни тиклаймиз» деган сўзлари одамларни жиғига тега бошлади.

Тожикистон аҳолисини энергохолдингнинг яқинда электроэнергия беришдаги муаммо аҳолининг энергохолдинг олдидаги қарзи билан боғлиқ дея берган баёноти ҳайрон қолдирди. "Истеъмолчиларга қиш бўйи электроэнергия берилди, аммо улар ҳақ тўлашда жиддий маъсулиятини ҳис қилишмади", - дейилади 29 март куни «Барки точик» томонидан тарқатилган баёнотда. Компания раҳбариятининг сўзларига қараганда, аҳолининг электроэнергияга қарзи салкам 1 млрд сомони ($100 млн.дан ортиқ)ни ташкил қилади.

Тожикистон Истеъмолчилар жамияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Фаридун Шоинбековнинг айтишича, огоҳлантирилмасдан электроэнергиянинг ўчириб қўйилиши аҳоли ҳуқуқларининг бузилишидан бошқа нарса эмас.

XS
SM
MD
LG