Ссылки доступа

Туркманистон жанубий-шарқида сув тошқинларидан юзлаб уйлар зарар кўрди


Туркманистон жанубий-шарқидаги Тагтабазарда сел келиши ва сув тошқинларидан 700 га яқин турар-жой биноси зарар кўрди. Бу ҳақда минтақадаги “Озодлик” мухбирлари хабар берди.

"Тагтабазарда сув тошқинларидан 700га яқин турар-жой биноси зарар кўрди. Туман марказининг ўзида 300 дан ортиқ уй, улардан 70 фоизга яқини бутунлай вайрон бўлди", - дея 4 апрель куни маълум қилди “Озодлик” мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, сув тошқинлари Марчак, Яшлик ва Байрач дехқон бирлашмалариаҳолисига ҳам зарар етказди. "У ерда ҳам кўплаб уйларга зиён етди. Сув душанбага келибгина ортга чекинди, аммо балчиқ тиззагача чиққан. Маҳалий расмийлар бирор бир чора кўрмаяпти, ҳаммаси ўз изига тушиб кетишини кутишмоқда", -дея хабар беради “Озодлик” мухбири.

Мари вилоятининг Тагтабазар этрапида ўтган жума куни кечқурун сел келди.Табиий офатга кучли ёғингарчилик сабаб бўлди.

Тагтабазар этрапи Афғонистон билан чегарада жойлашган, қўшни мамлакат ҳудудларида сув тошқинларидан бир нечта йирик вилоят, жумладан Туркманистон билан чегарадаги вилоятлар ҳам зарар кўрди. Сув тошқинлари Эронга ҳам катта зарар етказди, аҳоли зич истиқомат қиладиган вилоятлар сув остида қолди. Ўнлаб инсонларнинг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Айни дамда Балқон вилоятининг Этрек этрапида бир қатор аҳоли пунктларининг аҳолиси бир ҳафтадан бери ташқи дунёдан узилиб қолган. Туркманистондаги “Озодлик” мухбирлари ва зарар кўрган минтақалар аҳолисининг хабарларига қараганда, сув тошқинлари оқибатида темирйўл ва автомобил йўлларининг катта участкаларига зиён етган. Йўл полотнасига етказилган зиён туфайли жиддий йўл транспорт ҳодисалари бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG