Ссылки доступа

Термизда Халқаро бахшичилик фестивали бошланмоқда. Гран При соҳибига 7 минг доллар берилади


Термиз шаҳрида 5 апрель куни Халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланади. 10 апрелга қадар давом этадиган фестивал ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказилмоқда.

Маданият вазирлигининг билдиришича, фестивалнинг бош мукофоти- Гран При 7 минг долларни ташкил қилади. 1-ўринга 5 000, 2-ўринга 3 500, 3-ўринга 2 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот берилади.

Фестивалда иштирок этиш учун 80дан ортиқ давлатдан 300га яқин одам сўров жўнатган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, саралаш комиссияси улар орасидан 20 давлатдан 57 нафар ижрочини, конференция учун 12 та давлатдан 25 нафар иштирокчини, 41 та давлатдан 43 нафар меҳмонни ва 20 давлатдан 29 нафар журналистни фестивалга таклиф қилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 1 ноябрда «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Қарорга асосан бахшичилик фестивали ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

XS
SM
MD
LG