Ссылки доступа

Террорчиликда айбланаётган ўзбеклар устидан Петербургда суд бошланди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Террорчиликда айбланаётган ўзбеклар устидан Петербургда суд бошланди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри метросида бундан икки йил олдин содир бўлган портлаш билан боғлиқ очилган жиноят иши бўйича 2 апрель куни суд жараёни бошланди. Террорчилик акти сифатида малакаланган жиноят иши доирасида қирғизистонлик, тожикистонлик ва ўзбекистонлик 11 киши судланмоқда. (ўзбек тилида видео)

- OZODLIVE: Инвесторнинг президентдан бошқа нажоткори йўқми? Ҳокимлар нега марказдаги уйларни бузишга ошиқмоқда? (ўзбек тилида видео)

- 7 ёшли бола отасидан тортиб олиниши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. Тошкентда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг 7 яшар Муҳаммадни отасидан тортиб олиши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. Видеода бола отаси билан қолишни истаб йиғлаётганини, шунга қарамай, у уйидан олиб чиқилиб, машинада қариндошлари билан келган онасига топширилишини кўриш мумкин. (ўзбек тилида видео)

- Фермер: Шароит йўқлиги сабаб Германиядан келтирилган моллар қирилиб кетяпти. Чорвадор фермер Йўлдошев Иброҳимга кўра¸ у банкдан 200 минг доллар кредит олиб¸ Германиядан қорамол олиб келган. Аммо ҳокимият ëрдам бермаëтгани ва шароит йўқлиги сабабли қорамоллар қирилби кетмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Жонига қасд қилиб, тирик қолган йигит унга қийноқ қўллаганлар жазоланишини талаб қилмоқда. Навоий шаҳридаги 46-сонли тергов изоляторида ўз жонига қасд қилиб, тирик қолган тошкентлик 28 яшар Ҳушнуд Маматов унга қийноқ қўллаган шахсларни жазолашни талаб қилмоқда. (ўзбек тилида видео)

- CАМАРҚАНД – “Тез ёрдам машинасига чиққан бемор шифохонагача тирик бориши гумон!”. (фотогалерея)

- Сурия: Башар Асадга содиқ кучлар Кафр Нубл шаҳрини ўққа тутди. Интернет тармоғида Суриянинг Кафр Нубл шаҳрида ҳукумат кучлари ҳужумидан сўнгги вайронгарчилик акс этмиш видео пайдо бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Кашмирнинг Ҳиндистон томонида 5 киши яраланди. Кашмирда Покистон томонидан отилган ўқдан 5 нафар ҳиндистонлик тан жароҳати олди. Ҳар иккала томон бир-бирини оташкесим тартибини бузганликда айбламоқда. (ўзбек тилида видео)

- 30 одамга иш берган чорвадор фермерни ҳокимият синдирди. Чорвачиликка ихтисослаштирилган “Тўлқин Данғара Равнақи” фермер хўжалигининг 37,5 гектар ери¸ "100 гектардан кам"¸ деган асосда бошқа фермерга қўшиб берилди. Фермер хўжалиги раҳбари 69 яшар Муроджон Мамадалиевнинг Озодликка айтишича¸ бунинг ортидан даласи ва пишлоқ ишлаб чиқариш цехидаги 30 нафар одам ишсиз қолган¸ Германиядан келтириб, 160 бошга етказган зотли моллари тақдири хавф остида қолган. (ўзбек тилида видео)

- Дайди итлар учун янги "Ҳаёт". (ўзбек тилида видео)

- Қирғиз-қозоқ чегарасида юк машиналарининг турнақатор навбати пайдо бўлди. Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги “Ак-Тилек” назорат-ўтказиш пунктида бир неча кундан бери 300га яқин юк машинаси қўшни давлатга ўтолмай, навбатда турибди. Ҳайдовчиларга кўра, бунга Қозоғистон томонининг кучайтирилган тартибдаги текшируви сабаб бўлган. (ўзбек тилида видео)

- Тўшакка михланган, фарзандсиз 100 яшар момонинг имтиёзлари берилмаётир. Жиззахнинг Бахмал туманида яшаётган 100 яшар Шарофат Исаева ҳақида Озодлик хабар берганидан 1 кун ўтиб, унга ногиронлик аравачасини беришди. 1-гуруҳ ногирони бўлган момо аравачани 10 йил кутди. Аммо, маълум бўлишича, у йиллардан буён қатор имтиёзларни олмай келаётир. (ўзбек тилида видео)

- Ëмғир ёғиб Самарқанд кўчаларини сув босди. (ўзбек тилида видео)

- Анора: Муҳожирликдаги ўзбекистонликлардан миннатдорман. Кумуш Раззоқованинг "Мен сени ҳеч кимга бермайман" қўшиғи ижроси билан ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида танилган доғистонлик Анора Озодлик меҳмони бўлди. Айни пайтда Россия эстрадасида ном қозониб бораётган Анора ўзи, оиласи ва Ўзбекистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида Озодликка айтиб берди.(ўзбек тилида видео)

- Кўзи ожиз Мадина мактаб орзусида.(ўзбек тилида видео)

- Биноси вайронага айланаётган Жумагул театрининг аҳволи қандай. ҚРнинг Жумагул туманидаги Қалиқ Акиев номли мусиқалитеатр биносининг аҳволига маймунлар йиғламоқда. Бино қулаб тушишидан ташвишланаётган ижодий жамоа битта хонада ишлашга мажбур. (Директ видеоси)

- Жанара: Қишда - Дубайда, ёзда - Қирғизистонда. Тадбиркор Жанара Борончуева Дубайда сайёҳларга хонадонини ижарага беради. У инглиз тилини ўрганиш мақсадида келган эди, аммо унга шаҳар ёқиб қолди ва бу ерда кўпроқ қолишга қарор қилди. Қишда у Дубайдаги хонадонини сайёҳларга ижарага беради, ёзда Қирғизистонда яшайди. (Директ видеоси)

- "Таксистлар". Мўмин Шакиров фильми. Автомобил рулини бошқариш орқали ҳаёт кечириш учун пул топаётган Душанбеда туғилган уч кишининг тақдири ҳақидаги фильм. Улардан икки нафари мигрант, бири Москвада, иккинчиси эса Нью-Йоркда такси ҳайдайди, фильмнинг учинчи қаҳрамони эса она юртида таксичилик қилади. (видео)

- Ҳужжатлар қабули: Чимкентдаги навбатлар . Чимкентда боласи учун 21 минг тенге миқдорида манзилли ижтимоий ёрдам олмоқчи бўлган кўп болали оналар соатлаб навбатда туришга мажбур. (ҚРдан видео)

- НАТОга 70 йил. Шу йиллар мобайнида ташкилот аъзолари сони 2,5 баробарга ошди. НАТОга аъзо мамлакатлар армиясидан фақат биттаси (сони бўйича) жаҳон Топ-10лигига киради(Инфографика)

- Аутизм касалигига чалинган болалар таълими: вариантлар борми? (Қозоғистондан видео)

- Грузияда болаларни жинсий тарбияси ҳақида видеодарс муаллифи судга берилади. (Директ видеоси)

- Қозоғистон. «Нурлы жер» дастури. Одамлар ипотека орқали сотиб олган хонадонларига кира олмаяпти (видео)

- Фейсбукда ахлоқсиз ҳатти-харакатлар учун йўқ қилинган “деворлар “ сони кундан кунга ошмоқда ва 6000тага етди (Инфографика)

- «Қозоғистонда қулликда бўлган ўзбек муҳожири уйига қайтишга ёрдам сўрамоқда» (видео)

- «Бундай текширувлар бўлмаган». Қозоғистон билан чегарада яна узундан узун навбатлар (Қирғизистондан видео)

- Қрим ҳафтасининг энг ёрқин фотосуратлари (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG