Ссылки доступа

Қирғизистон чегарадаги вазият борасида Қозоғистон билан эришилган Битимлар бажарилишига эришмоқчи


Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилғазиев 5 апрел куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида Қозоғистон билан чегарадаги «Ақтилек - Автодорожный» назорат-ўтиш пункти(НЎП)даги вазият юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда ҚР вазирлар маҳкамаси аппарати хабар берди.

Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилғазиев 5 апрел куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида Қозоғистон билан чегарадаги «Ақтилек - Автодорожный» назорат-ўтиш пункти(НЎП)даги вазият юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда ҚР вазирлар маҳкамаси аппарати хабар берди.

«Биз Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида имзоланган Шартномалар бажарилишини талаб қиламиз. Мен уч марта Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин билан гаплашдим. Қирғизистон Республикаси делегацияси Қозоғистонда музокаралар олиб борди ва биз келишувга эришдик, унинг самараларини яқин ораларда кўришимиз керак. Биз шартномалар бажарилишига эришмоқчимиз. Хукумат томонидан ҳаракат бўлмаяпти дегувчиларга, мен иқтисодий характердаги масалалар борлигини, бу масалаларни бажарилиши конструктив музокораларни ва ўйланган ва эҳтиёткорлик билан ёндашувни талаб қилишини айтиб қўймоқчиман», - деди Абилгазиев.

«Ақтилек - Автодорожный» НЎПида 200 дан ортиқ юк машинаси тўпланиб қолган. Текширувлар 19 мартдан кучайтирилди.

Қозоғистон томони Қирғизистон билан давлат чегарасида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолишига юк ташувчиларнинг текширувдан ўтишни ҳоҳламаётгани сабаб бўлганини айтмоқда. Қирғизистон томони эса ЕОИИ нормаларига кўра бу каби текширувлар бўлмаслиги кераклиги борасида баёнот берди.

Шу билан бирга, Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон молия вазирлиги қошидаги давлат даромадлари қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Қуат Рахимов Қозоғистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи қонунчилигини бузмаётганини, аммо товарлар тўлалигича ҳужжатлаштирилиши кераклигини талаб қилишини таъкидлади. «Қоида бузилишлари тўғрисидаги фикрга қўшила олмайман. Биз кимдир ўзига юклатилган функцияларни тўлалигича бажармаётганидан ташвишга тушаяпмиз. Биз тақиқлаш ва чекловларни қўлламаяпмиз, фақат юклар ҳужжатларга мос келишини талаб қиламиз", – дея баёнот берди Қуат Раҳимов.

Молия вазирлиги вакилининг сўзларига қараганда, бевосита солиқлар тўлови билан боғлиқ муаммо кузатилмоқда. Раҳимовнинг тушунтиришича, товарлар Қирғизистондан Қозоғистонга олиб ўтилганида солиқлар Қозоғистон худудларидатўланиши керак. Унинг фикрича, айрим товарлар Қирғизистондан Россияга транзит сифатида олиб ўтилади, аммо амалда юк Қозоғистон бозорида қолади. «Бевосита солиқлар йиғиш катта муаммолигича қолмоқда. Иккинчи масала товаротранспорт ҳужжатларига тааллуқлидир. Унда битта товар кўрсатилади, аслида эса бошқа товар бўлади. Сон, қиймат ва ҳажм пасаймоқда, бу бевосита солиққа тортиш учун асос бўлади», –деди Раҳимов.

XS
SM
MD
LG