Ссылки доступа

"Силжиш бор". Душанбеда чегара бўйича тожик-қирғиз музокаралари якунланди (видео)


Чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича тожик-қирғиз ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси 6 апрел куни кечқурун Душанбеда якунланди.

Тожикистон томонининг баёнот беришича, чегараолди муаммоларни ҳал қилишда маълум даражада олдинга силжишлар бор. Икки мамлакат расмий делегацияларига Тожикистон бош вазирининг ўринбосари Азим Иброҳим ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Жениш Разақов раҳбарлик қилди.

Учрашувлар ёпиқ эшиклар ортида, ОАВ вакиллари иштирокисиз бўлиб ўтди. Ҳатто учрашув якунланиб, иштирокчилар Миллий кутубхона биносидан чиққанларидан кейин ҳам, амалдорлар учрашув якунлари масаласида журналистлар билан ўртоқлашмадилар.

Тожикистон бош вазириннг ўринбосари Азим Иброҳим қисқа суҳбатда учрашувда маълум бир силжишларга эришилганини таъкидлади. У батафсил маълумотлар бермади, фақат учрашув ўзаро тушуниш вазиятида ўтганлигини ва ОАВ кейинроқ мажлис якунлари юзасидан маълумотлар олишини қайд қилиб ўтди.

Таджикско-кыргызские переговоры по границе: есть определенные подвижки
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:08 0:00

Шу билан бирга Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Жениш Разақов тожик ерида меҳмон эканлигини айтар экан, бирор бир изоҳ беришдан ўзини олиб қочди.

Музокаралар Тожикистон-Қирғизистон чегарасида 13-14 март кунлари юз берган навбатдаги можародан кейин бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра, ҳар икки томондан жабрдийдалар бор – 20 дан ортиқ киши жароҳат олди, Тожикистонинг икки фуқароси ҳалок бўлди.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Оқсой ва Тожикистоннинг Меҳнатобод қишлоқларининг аҳолиси ўртасидаги можаро 13 март куни Оқсой айланма йўли қурилиши вақтида келиб чиққан. Чегара яқинидаги қишлоқнинг 200га яқин аҳолиси чегара олдида тўпланди ва даҳанаки жанжалдан сўнг бир-бирларига қарата тошлар улоқтира бошладилар, шундан сўнг қирғиз томонидан ўқ отилди.

Қирғизистон ва Тожикистон расмий делегацияларининг 18 март куни бўлиб ўтган музокараларидан сўнг чегарадаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган протокол имзоланди. Расмийлар томонидан 2014 йилда эришилган Келишувни ҳаётга татбиқ этишга эришилди, унга кўра Оқсой-Тамдиқ айланма йўлини қуриш ишлари давом эттирилади, аммо бу йўлдан фақат чорва молларини олиб ўтишда фойдаланилади. Ворух ва Хўжа Аъло ўртасида эса Оқсой қишлоғини айланиб ўтувчи асфалтланган автомобиль йўли қурилади.

Ҳудуди бўйича Ворух жамоати бўйсинадиган Исфара шаҳар мэри Сижоуддин Саломзоданинг 7 апрел куни айтишича, яқинда бўлиб ўтган можародан сўнг чегарадаги вазият барқарор, тергов тадбирлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG