Ссылки доступа

Қозоғистон бюджетидан соғлиқни сақлашга $3 миллиарддан ортиқ маблағ ажратилди


Қозоғистон Мувақат президенти Қасим-Жомарт Токаев 7 апрел, якшанба куни ўзининг Twitter'даги саҳифасида, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига бир триллион тенгедан ортиқ маблағ сарфланганини маълум қилди.

7 апрел куни Жаҳон соғлиқни сақлаш куни нишонланди. Бу йил бу кун соғлиқни сақлаш хизматларининг қамровига бағишланди. Қозоғистонда соғлиқни сақлашга республика бюджетидан 1 трлн 180 млрд тенге (3 млрд 105 млн долларга яқин) ажратилди. Бу ишлар ГОБМП (Кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажми) доирасида амалга оширилмоқда. Аммо бу етарли эмас.

Токаевнинг айтишича, минтақаларда ҳамон оддий тиббий хизматдан фойдаланишда мураккабликлар сақланиб қолмоқда.

2018 йилнинг тўққиз ойи ҳолатига кўра, аҳолининг бир шифокорга бириктириб қўйилиши умумий ҳисобда 1 901 кишига тўғри келади. Минтақаларда давлат томонидан бериладиган бепул дори-дармонлар ҳажми қисқариб кетиши кузатилмоқда.

Бундан аввал Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов «препаратлар тақчиллиги – бу йиллик муаммо» эканлигини таъкидлаган эди.

– Фармацевтика компаниялари дори-дармонлар нархини оширмоқда, бизда пул етишмаяпти. Бу даврда айрим мижозларимизни дори-дармонлар билан таъминлаш катта муаммо бўлиб қолмоқда. Бу ҳар йили нафақат Қозоғистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Нархлар кўтарилиши билан биз ажратилган маблағларни ошириш имкониятига эга бўлмай қоламиз. Чунки, бир йилда икки марта кўриб чиқиладиган бюджет маблағи аввалдан тайёрланади, – дея маълум қилди вазир.

XS
SM
MD
LG