Ссылки доступа

"Қистаб қолганда борадиган жой йўқ". Тожикистонда жамоат ҳожатхоналари етишмайди


Етарлича жамоат ҳожатхоналарининг йўқлиги тожикистонликлар, айниқса сайёҳлар учун катта муаммодир.

Шаҳар бўйлаб сайрга чиққан пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари эҳтиёжларини қондириш учун жамоат ҳожатхоналарини топа олишмайди. Шу сабабли улар маъмурий бино ва савдо марказларига бориб ҳожатхона сўрашга мажбур бўлишади.

Опера ва балет театри яқинидаги машҳур "Chicken" фаст-фут ходимларининг айтишларича, байрам ва дам олиш кунлари ҳожатхона истагида бўлганларнинг узундан узун навбати пайдо бўлади.

«Навбатлар узундан узун бўлади, айрим ҳолларда туалетлар яроқсиз холатга тушиб қолади, шу сабабли кунига икки марта сантехник чақиришга мажбур бўламиз. Бу каби вазият дам олиш ва тамадди қилиш учун келган мижозларимизга ёқмайди», - дейди фаст-фуд ходимасиМунира.

Душанбеда яшовчи Елена Борисовнанинг айтишича, жамоат ҳожатхоналарининг етишмаслиги оқибатида айрим одамлар ҳожатларини дуч келган жойда - майдонлар, йўл четида чиқариб кетишмоқда. «Бу пойтахт учун жиддий камчиликдир, шаҳар бошлиқлари бу масалани ҳал қилишлари керак», -дейди Елена Борисовна.

Шу билан бирга пойтахт мэриясининг хабар қилишича, режада замонавий жамоат ҳожатхоналарини қуриш бор, шунингдек уларнинг таъкидлашларича, ҳар қадамга туалет қуриш пойтахт қиёфасини бузар экан.

Жамоат туалетларининг етишмаслиги яқинда ёмон оқибатга сабаб бўлди – шу йилнинг 31 март куни милициянинг икки ходими Душанбеда яшовчиУмед Ҳикоятов пиво истеъмол қилганидан кейин ҳожатини Душанбинка дарёси соҳилида чиқараётганини кўриб қолишган ва уни милиция бўлимига олиб бориб, роса калтаклашган.

Шундан сўнг эркак“соякда қон айланиш тизимига зарар етиш ва олатининг ишдан чиқиш”и ташхиси билан тез тиббий ёрдам станциясига ётқизилди. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, 31 март куни фавқулотда жарроҳлик аралашуви ўтказилди, аммо самарасиз якунланди, моякларни қайта тиклаб бўлмади. Ҳикоятов шу тариқа милициянинг участка инспектори “ҳаётини барбод қилган”ини айтди.

XS
SM
MD
LG