Ссылки доступа

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўткинчилар талаба қизнинг ўз жонига қасд қилишининг олдини олди


Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳрида ўткинчилар Сирдарё устидаги кўприкдан ўзини дарёга ташлаган ёш қизни ўлимдан қутқариб қолишди.

Фавқулотда вазиятлар ва фуқаро мудофаси шаҳар штабининг хабар қилишича, қизнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши 4 апрел куни эрталаб юз берди. «19 ёшли Очабиби Файзуллоева «Чашнвора» кўпригидан ўзини сувга ташлади. Унинг ортидан ҳодиса гувоҳи бўлган бир неча ўткинчи ҳам ўзларини сувга отишди. Қутқарувчилар келгунга қадар улар қизни соҳилга олиб чиқишди», - дейди ФВ ва ФМ штаби ходими Акмал Сангинов.

Очабиби Файзуллоева маҳаллий шифохонага олиб борилди. Маълум бўлишича, Ашт туманида туғилган 19 ёшли қиз Хўжанддаги олий таълим даргоҳларидан бирининг талабасидир. Қизнинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани аниқланмоқда. Ўз жонига қасд қилган қизни қутқариб қолган қаҳрамонларнинг исми шарифи ҳозирча аниқ эмас. Тармоққа жойлаштирилган видеода икки йигитнинг кўприкдан сакраганликлари ва маълум вақтдан кейин қизни қирғоқа олиб чиққанлари кўриниб турибди. Етиб келган қутқарувчилар қирғоқда жабрдийда қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.

Яқинда Сўғд вилоят ИИБберган маълумотга кўра, ўтган йили 244 нафар аҳоли – 138 эркак ва 106 аёл – ўз жонига қасд қилишга уринган. Тожикистонда ҳар йили юзлаб аёллар ўз жонига қасд қилишга уринади. Ўз жонига қасд қилишнинг асосий сабаби оилавий можаро ва уйдаги зўравонликлардир.

XS
SM
MD
LG