Ссылки доступа

Икром Алибоев ОФК тарихида энг чиройли иккинчи голни урган футболчи бўлди (видео)


“Локомотив” футбол клуби ўйинчиси Икром Алибоев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) чемпионлар лигаси тарихидаги энг чиройли гол муаллифларидан бири бўлди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида эълон қилинди.

Энг чиройли гол уруш бўйича биринчи ўрин Эроннинг “Истиқлол” клуби ярим ҳимоячиси Андраник Теймурянга насиб қилди. Унинг 2013 йили Малайзиянинг “Бурирам Юнайтед” клуби дарвозасига киритган голи учун 123 минг футбол ишқибози овоз берди.

Икром Алибоев 2018 йилги мавсумда Бирлашган Араб Амирликларининг “Аль-Вахд” жамоаси дарвозасига киритган голи учун 37 минг ишқибоз овоз берди ва ўзбек футболчиси иккинчи ўринни эгаллади.

Икром Алибоев “Локомотив” футбол клуби таркибида 131та матчда иштирок этган ва15та гол урган. У терма жамоа таркибида ҳам 15та ўйинда иштирок этган. 2018 йилнинг декабрида Икром Алибоев Жанубий Кореянинг “Сеул” клуби билан шартнома имзолаган.

XS
SM
MD
LG