Ссылки доступа

Туркманистон: сувдан фойдаланиш эвазига маош


Ашхободдаги айрим давлат муассасалари ўз ходимларининг сувдан фойдаланишдаги ҳақ тўлашнинг ноёб усулини топди. “Озодлик” мухбирларининг хабар қилишича, жумладан, Водоканал ("Ашгабатагызсув") корхонаси ходимларига сувдан фойдаланганликлари учун маблағ топмагунларича маош бериш тўхтатилди.

"Ашхобод Водоканали ходимлари март ойи учун аванс ҳам, маош ҳам олмади. Апрел ойи бошларида уларга аванс олишлари учун бухгалтерияга 50 манат (расмий курс бўйичаманатнинг долларга нисбати - 3,5:1)дан топширишлари лозимлигини айтишди, акс холда аванс берилмайди. Бу сув учун биринчи чоракдаги тўловдир. Агар ҳаражатлар ошиб кетгудек бўлса, кейинроқ ҳисоб-китоб қилинади", - дея 8 апрел куни Ашхободдаги “Озодлик” мухбири хабар берди давлат корхонаси ходимларига таянган холда.

Унинг сўзларига қараганда, кўпчиликнинг пули йўқлиги сабабли қарз олишга мажбур бўлишди. Пул тўлангани хақида ходимларга квитанция берилмади.

“Озодлик” ҳозирча корхона вакилларидан изоҳ ололмади.

Апрел ойи бошларида "Ашгабатагызсув" корхонаси шаҳар аҳолисига мурожаат қилиб ҳисоблагич ўрнатиш ҳамда сув ва канализация учун ҳақ тўлашни сўраган эди. Эълон марказий «Нейтральный Туркменистан» газетасида босилди.

Айни дамда мамлакат аҳолиси ўлчов жиҳозлари асосида сув ва газга хақ тўлайди. Ашхободдаги “Озодлик” мухбирларининг хабар қилишича, пойтахт аҳолиси аввалги йиллар учун сувга ҳақ тўланмагани учун жаримага тортилмоқда.

Янги қоидалар 2019 йил бошида кучга кирди. Мамлакат раҳбарияти 2018 йил сентябрида бепул сув, газ ва электр учун чекловларни бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG