Ссылки доступа

Тожикистон Россияда тожик мигрантларининг навбатдаги амнистиясига умид қилмоқда (видео)


Сумангул Тагоева
Сумангул Тагоева

Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазири Сумангул Тағойзода “тожик мигрантлари амнистияси” борасидаги таклифи Россия томонига етиб борганини ва РФ тегишли идоралари юз минглаб мигрантларнинг Россияга пул топиш учун келишига рухсат беришларига умид қилишини айтди.

Тожикистон вазири 4 апрель куни БМТнинг меҳнат қилаётган барча мигрантлар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўмитаси мажлисида қилган чиқишида “бугунги кунда Россия Федерациясига кириши тақиқланган тожикистонлик фуқорорлар сони 201 минг 147кишига етгани»ни маълум қилди.

Россия ҳар йили Россия Федерацияси ҳудудларида бўлиш тўғрисидаги амалдаги қонунларни бузганлик баҳонасида минглаб тожик мигрантларини депортация қилади ва уларнинг кўпчилиги 5 йил мобайнида Россия ҳудудларига кира олмайди.

Женевада чиқиш қилган Сумангул Тағойзода “ҳукумат қонунчиликни бузган ҳолда Россия ҳудудларида меҳнат қилаётган ёки Россия ҳудудларида меҳнат қилиши тақиқланган Тожикистон фуқароларини навбатдаги амнистия қилиши учун Россия ҳукуматини ишонтиришга уринаётганлигини” таъкидлади.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон томони амнистия масаласини ҳал қилиш масаласида барча чора-тадбирларни кўрмоқда. «2017 йилда қабул қилинган амнистияга биноан «салкам 120 минг тожик мигранти амнистия қилинди ва улар яна пул топиш мақсадида Россияга бориш имкониятига эга бўлди. Амнистия натижасида 100 мингдан ортиқ мигрант Россиядаги фаолиятларини қонунийлаштиришга муваффақ бўлди», -дея сўзларига қўшимча қилди вазир.

Меҳнат вазирининг таъкидлашича, аввалги амнистия вақтида маълум даражада мураккабликлар ҳам бўлди ва асосий муаммо «бизнинг вақтимиз анча кам бўлгани ва меҳнат мигрантларини амнистия ҳақида хабардор қилмаганимиз бўлди».

Тожик мигрантлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари мунтазам равишда Тожикистон ҳукуматини минглаб тожик мигрантларининг Россиядаги қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда зарур чоралар кўрмасликда танқид қилиб келади.

XS
SM
MD
LG