Ссылки доступа

Токаев Қозоғистонда навбатдан ташқари сайловлар 9 июнда бўлиб ўтишини эълон қилди


9 апрел, сешанба куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев халққа қилган мурожаатида Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Қасим-Жомарт Токаевнинг маълум қилишича, сайловлар 9 июн куни бўлиб ўтади.

Мамлакат биринчи президенти Нурсултан Назарбаев 19 март куни истеъфога чиқишини эълон қилди . Бундан кейин президент бўлмаса-да, Назарбаев Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашини бошқаради ва ҳукмрон "Нур Отан" партияси раиси лавозимини сақлаб қолди.

Қасим-Жомарт Токаев 20 март куни Қозоғистон президенти сифатитда қасамёд қабул қилди.

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбаевнинг катта қизи Дариға Назарбаева мамлакат парламенти сенати спикери этиб сайланди. Унинг номзодини янги президент Қасим-Жомарт Токаев таклиф қилди. Шу кунга қадар парламент сенати спикери лавозимини Токаев бажариб келарди, Назарбаевнинг истеъфосидан кейин Конституцияга кўра президент ваколатлари унга ўтди. Экспертлар Назарбаевнинг қизини мамлакат президенти лавозимига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилишини таъкидлашмоқда.

Назарбаев бу йил 79 ёшга киради. У Қозоғистон ҳокимятига 1989 йилда СССР тарқалиб кетиш арафасида келган эди. Назарбаев 1999 йилда Қозоғистон президенти этиб сайланди ва бир неча бор сайловларда зафар қучди. Унинг ҳозирги президентлик ваколатлари 2020 йилда якунланарди. У 2017 йилдаёқ собиқ СССР мамлакатларидаги “энг узоқ ҳукмронлик қилган” президент сифатида тан олинган эди.

65 ёшли Токаев —сенатнинг собиқ раиси, собиқ бош вазир, собиқ ташқи ишлар вазири. 19 март куни Назарбоев томонидан муддатдан аввал ваколатларни топшириш тўғрисида имзоланган Президент фармонига кўра, Токаев амалдаги президентнинг ваколатлари тугагунга қадар президент вазифасини бажариб туриши керак эди. Президент мандати 2020 йил декабргача амал қилиши керак.

XS
SM
MD
LG