Ссылки доступа

ҚР собиқ бош вазири Сапар Исаков ўзига нисбатан очилган жиноий иш “сиёсий ва буюртма характерида” эканлигини таъкидламоқда


Собиқ бош вазири Сапар Исаков Бишкекдаги ИЭМ модернизацияси чоғида коррупция иши бўйича суд мажлиси бошланишидан аввал 9 апрел куни баёнот тарқатди.

Унинг сўзларига қараганда, тергов натижалари жиноий иш “сиёсий ва буюртма” характерга эга эканини кўрсатмоқда. Баёнотда таъкидланишича, « ИЭМда юз берган ҳодиса айбдорлари, ИЭМни 2017-2018 йилги куз-қишки мавсумга тайёрлаганлар, ИЭМни сифатсиз таъмирлаганлар беркиниб юрибди ва сиёсий буюртмаларни бажармоқда”.

«Шахсан менга нисбатан Хитой компанияси манфаатларига мойил бўлганлик айби қўйилмоқда, мазкур компания лойиҳанинг ягона ижрочиси ҳеч ким томонидан белгиланмаган, балки ХХР ҳукумати томонидан тавсия қилинган. Бу модернизация лойиҳасини молиялаган Хитой ҳукуматининг ҳуқуқи эди», - дейди Исаков.

Исаковнинг қўшимча қилишича, бир йил аввал “тухматга қолиши ва коррупцияда айбланишини” ҳаёлига ҳам келтирмаган экан. «Ота-оналарим ва катталар тарбиясини олганим боис порахўр ва коррупционерларни кўрарга кўзим йўқ», - дейилади баёнотда.

2018 йилнинг 26 январида Бишкек ИЭМда юз берган авариядан сўнг учта жиноий иш очилди. Шулардан бири – пудратчи танлашда коррупция факти бўйича. Терговнинг фикрича, маъсул шахслар 386 миллион доллар таклиф қилган ТВЕА компаниясига мойиллик билдиришган.

Иш бўйича 8 киши айбланмоқда: собиқ бош вазирлар Сапар Исаков ва Жанторо Сатибалдиев, Собиқ энергетика вазири Осмонбек Артиқбаев, Айбек Калиев –«Нацэнергохолдинга» собиқ раҳбари, ўша вақтдаги унинг ўринбосари Женишбек Назаров, Салайдин Авазов –«Электрические станции» корхонаси раҳбари, Темирлан Бримкулов – ИЭМ модернизацияси лойиҳасининг ижрочи директори ва Ольга Лаврова - собиқ молия вазири.

3 апрел куни ишни кўриб чиқиш мақсадида суднинг биринчи мажлиси белгиланди, аммо суд мажлиси айбланувчилардан бирининг адвокати Айбек Калиевнинг келмагани боис 10 апрелга кўчирилди. Суд жараёни Бишкекдаги Свердлов туман судида бўлиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG