Ссылки доступа

Тожик журналисти Хайрулло Мирсаидовнинг адвокатлари у тўла оқланишини талаб қилмоқда


Хайрулло Мирсаидов
Хайрулло Мирсаидов

Тожикистон ҚВЗ жамоасининг собиқ капитани, журналист Хайрулло Мирсаидовнинг адвокатлари ўзларининг ҳимоясидаги фуқаронинг иши қайта кўриб чиқилиши ва у тўла оқланиши юзасидан ТР Олий судига илтимоснома топширди. Бу ҳақда адвокат Бахтиёр Насруллоев маълум қилди.

11 июл куни Хўжанд шаҳар суди Хайрулло Мирсаидовни 12 йил мудатга озодликдан маҳрум қилган эди. У давлат маблағларини ўзлаштириш ёки талон-тарож қилганликда, ҳужжатларни қалбакилаштиришда ва ёлғон маълумот беришда айбдор деб топилган эди. Суд ҳукми кенг жамоатчилик ва халқаро резонансга сабаб бўлди. Бунинг натижасида 2018 йилнинг 22 августида кассация суди Мирсаидовга чиқарилган 12 йилик озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини жамоат ишларига жалб қилиш ва қўшимчасига 80 минг сомони ($8,5 минг) миқдорида жаримага тортган эди. Журналист суд залидан озод қилинди. Аввалроқ Мирсаидовниг оиласи давлат бюджетига 124 минг сомони тўлади – тергов хулосасига кўра Хайрулло Мирсаидов шунча миқдорда давлатга зиён етказган.

«Биз Олий Судга илтимоснома йўллаб, Мирсаидовнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлигини билдирдик. Унга нисбатан қўйилган айбловлар уюштирилган, суд ҳукми эса – қонунга зид ҳамда ҳалқаро ва миллий нормаларга мос келмайди», - дейди адвокат Баҳтиёр Насруллоев.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида адвокат Насруллоев баёнот бериб, Тожикистонда Хайрулло Мирсаидовга нисбатан Хўжанд шаҳридаги ИИБ томонидан қидирув эълон қилинганини билдирган эди. «Мирсаидовга нисбатан 2019 йилнинг 6 февралидан бошлаб "жазони ижро этишдан бўйин товлагани боис" қидирув эълон қилинди. Агар у Тожикистонга қайтмайдиган бўлса, 11 январь куни Хўжанд шаҳар суди томонидан сиртдан чиқарилган ҳукм бўйича у саккиз ой қамоқда ўтиради», - деди адвокат.

Хайрулло Мирсаидов аввалроқ “Озодлик”радиоси тожик хизмати билан ёзишмаларда: «Мени сиртдан ва қонунга зид равишда қидирувга беришди. “Буюртмачи”нинг мақсади битта –мени қамоққа тиқишдир», деган эди. Ватанга қайтиш ниятингиз борми деган саволга, Мирсаидов: «Қамоқда ўтиришга қайтиш учунми?» дея савол билан жавоб қайтарган эди.

Хайрулло Мирсаидов айни дамда даволаниш мақсадида Грузияда бўлиб турибди.

XS
SM
MD
LG