Ссылки доступа

Дариға Назарбаева президентликка номзодини қўймайди


Сенат спикери Дариға Назарбаева 2019 йилнинг 9 июнида бўлиб ўтадиган Қозоғистон президентлик сайловларига номзодини кўрсатишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Назарбаеванинг ёрдамчиси Саулия Мустафаевага таянган ҳолда маҳаллий Tengrinews.kz. нашри хабар берди.

«Йўқ, Дариға Нурсултановна номзодини кўрсатмайди», - деди нашрга Мустафаева телефон орқали.

9 апрел сешанба куни, Қозоғистон Муваққат президенти Қасим-Жомарт Токаев давлат телеканаллари орқали намойиш қилинган халққа қилган мурожаатида Қозоғистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов ўтказилишини эълон қилди.

Қозоғистон биринчи президентининг катта қизи Дариға Назарбаева сенат спикеридир. Унинг янги мансаби – мамлакат сиёсий тизими иерархиясида иккинчи ўринда туради. Парламент юқори палатаси раҳбарлигига Назарбаеванинг номзодини янги президент Қасим-Жомарт Токаев таклиф қилди. У Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг давлат раҳбари ваколатларини қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG