Ссылки доступа

Туркия президенти Истанбулдаги сайлов натижалари бекор қилинишини талаб қилди


Туркия президенти Режеп Эрдоған Истанбулда бўлиб ўтган муниципал сайловларнинг натижалари бекор қилинишини талаб қилди. Бу ҳақда ҳукуматпараст турк ОАВга таянган ҳолда Reuters хабар қилди.

Қонунга биноан сайлов қутилари билан давлат хизматчилари ишлаши керак. Эрдоғанинг сўзларига қараганда, Истанбулдаги айрим сайлов участкаларида бу талабларга риоя этилмаган.

Туркиядаги энг йирик шаҳар мэрлиги учун бўлиб ўтган сайловда, дастлабки маълумотларга кўра, муҳолифатдаги Халқ-республикачилар партияси номзоди Экрем Иммамоғлу ғолиб бўлган. У 0,2 фоиз фарқ билан Туркия собиқ бош вазири ва хукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан номзод Бинали Йилдиримни ортда қолдирди. Партияга Режеп Эрдоған раҳбарлик қилади. Анқарада мухолифат номзоди Мансур Яваш 50 фоиздан кўп овоз олди. Ҳукмрон партия номзоди Меҳмет Озхасеки учун сайловчиларнинг 47 фоизидан кўпроғи овоз берди.

Туркияда муниципал сайловлар 31 март куни бўлиб ўтди. Унда 57 миллиондан ортиқ фуқаролар қатнашди. 7 апрел куни ҳукмрон партия Марказий Сайлов комиссиясига Истанбул мэрлиги учун такрорий сайловлар ўтказилиши юзасидан ариза берди.

XS
SM
MD
LG