Ссылки доступа

Қозоғистон НЎПларни қайта қуриш учун Хитойдан $300 млн имтиёзли кредит олади


11 апрел, пайшанба куни, сенат депутатлари палатанинг ялпи мажлисида Хитойдан икки фоизлик ставка билан икки миллиард юан (298 миллион доллар) миқдорида имтиёзли кредит олиш борасидаги қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Кредит 20 йил муддатга берилади. Қозоғистон ҳукумати бу пулларга чегарада тўққизта автомобил ва битта темирйўл назорат ўтиш пунктларини қайта қурмоқчи.

- Бу мақсадлар учун ЕОИИ ташқи чегараларининг Қозоғистон участкасида божхона инфраструктураларни ривожлантириш керак. Мавжуд инфратузилмалар тобора ортиб бораётган оқимни тезлик билан ва бир хилда назорат қилиш имконини бермайди. Бунга Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида юзага келган вазият мисол бўла олади. Қозоғистон томонидан Ўтиш пункти олдида ҳар куни 100тадан 300 тагача транспорт воситасининг тўпланиб қолиши кузатилмоқда, юк ташувчилар уч кунлаб навбатда қолиб кетмоқда,- деди депутатларга Бош вазир биринчи ўринбосари - молия вазири Алихан Смаилов.

Бундан аввал Смаилов ўрнатиладиган жиҳозларнинг 70 фоизини Хитойдан сотиб олиш режалаштирлаётганини айтган эди. Лойиҳани реализация қилиш шу йил охирларида бошланади ва 2022 йилда якунланиши кутилмоқда.

Хитой томонидан имтиёзли кредит бериш тўғрисида Қозоғистон ҳукумати ва Хитой ҳукумати ўртасидаги Шартнома 2018 йилнинг июн ойида Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоевнинг Пекинга ташрифи чоғида имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG