Ссылки доступа

Тожикистонда интернет қимматлашди


Тожикистон Аксилмонополия хизматининг мобил Интернет ва NGN бўйича телефон суҳбатларининг тарифлари оширилиши борасидаги фармойиши кучга кирди.

Ҳукумат мобил операторларига 4 мартдан бошлаб аксилмонополия идорасининг фармойишини бажаришга кўрсатма берди. Эндиликда 1 Мб интернет нархи – камида 5 дирам туради. Авваллари тожик операторларининг бир гигабайт интернет нарҳи таҳминан 30-35 сомони бўлган бўлса, эндиликда 51 сомонигача кўтарилди, ҚҚС ва акциз ҳисобга олингудек бўлса 63 сомони ($6,7)га чиқади. Мана шу фармойишга кўра, NGN бўйича бир дақиқа суҳбат нарҳи 10 баробар –10-12 дирамдан 1,2 сомонигача ошди.

Аслида фармойиш 27 мартдан кучга кириши керак эди, бироқ аксилмонополия хизмати ва мобил операторлар ўртасида бўлиб ўтган музокаралар туфайли ижро этиш муддати бироз узайтирилди.

Мобил компаниялари Интернет тарифлари арзонлаштирилишига эришмоқчи бўлишди. Тожикистон мобил операторлари Ассоциацияси раиси Ғафуржон Иркаевнинг 13 апрел куни айтишича, бир неча кун муқаддам уларни Монополияга қарши кураш хизматининг №301 фармойиши 4 мартдан кучга киргани билан огоҳлантиришган.

Иркаевнинг сўзларига қаранганда, сўнгги бир неча ҳафта мобайнида мобил операторлари Ассоциацияси фуқаролар фаоллари билан биргаликда Интеренет тарифларининг нархи пасайтирлиши учун ҳаракат қилишмоқчи бўлишган. «Аммо якуний қарор қабул қилиб бўлинган ва келаси ҳафтадан бошлаб барча операторлар янги тарифларни ўрнатишади. Мобил компаниялари ўз абонентларини йўқотмаслик учун тарифларни оширмаслик йўлида қўлдан келган барча имкониятлардан фойдаланишди», - дейди Иркаев.

XS
SM
MD
LG